Бугунги кунда кўп миллатли Ватанимизда тинч-тотув яшаш энг муҳим ишлардан бирдир. Тинч-тотув яшар эканмиз мамлакатимиз ҳар жиҳатдан ривожланиб тараққий этади. Элимиз фаровон яшайди.
Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда.
Қуръони Карим оятлариинг бирида яна шундай марҳамат қилинган:”Агар улар тинчликка мойил бўлсалар сизлар ҳам тинчликка мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккул этинг. Албатта Аллоҳ таоло эшитгувчи ва билгувчидир”. (Анфол сураси 61-оят)
Аллоҳ таолонинг бу сўзига оғишмай амал қилиб,келаётган биз мустақил Ўзбекистон мусулмон халқи тинчлик беназир илоҳий буюк неъматлардан бири эканлигини яхши англаймиз. Аллоҳ таолонинг “тамомила тинчлик ва тоат йўлига киришингиз”деган ояти каримасига амал қилиб,барчамиз тинчликни асраб авайлаш ишида ўз ҳиссамизни қўшимиз лозим.
Аллоҳ таоло юртимизда тинчлик ва барқарор айлаб, диний бағрикенглик ва миллатлар аро тотувликни зиёда айласин!
Ф. Аминов,
Муборак тумани бош имом хатиби