1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Саудия ҳукумати огоҳлантирмоқда: рухсат йўқми, ҳаж йўқ

6-07-2022, 10:24 240 Ўқиш режими + -
Саудия хавфсизлик хизмати чоршанба куни қилган баёнотида айтилишича, ҳажни рухсатсиз бажаришга уринаётган одамлар 2 666 АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилади.
Ҳокимият расмий вакилининг айтишича, зиёратчилар ҳаж маросимларини бажаришга уринишдан олдин тегишли ташкилотлардан рухсат олишлари керак.
Islam.ru хабарига кўра, Твиттерда эълон қилинган баёнотда бригада генерали Сами бин Муҳаммад Ал-Шувайрҳ зиёратчиларни ҳаж кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирди ва хавфсизлик кучлари ҳар қандай қоидабузарликларни олдини олиш учун Маккадаги Ал-Ҳаром масжиди ва бошқа муқаддас жойларга олиб борадиган йўлларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини қатъий бажаришини таъкидлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати