1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҲОЖИЛАР 14 ИЮЛЬ КУНИ СОАТ 21:10 ДА ТОШКЕНТГА ЕТИБ КЕЛАДИ

13-07-2022, 09:34 290 Ўқиш режими + -
Бугун, 14 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи биринчи авиарейс Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 1, 2, 3, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.
❗️ Кутиб олувчилар диққатига!
Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги ? “Новза” масжидидан амалга оширилади.
? Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.
✅ Эслатиб ўтамиз, эртага 15 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи 2-авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 5, 6, 7, 8-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.
? Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz