Ўзимизча динга янгилик пайдо қилмайлик
7357
4-08-2022, 09:14
243
Ўқиш режими
+
-
Ижтимоий тармоқларда баъзи бир диндан ҳеч бир саводи йўқ киши диний соҳада ўзларининг фатволарини бериш билан шуғулланмоқдалар. Динда гуруҳбозлик, тўда ва фирқалар ташкил қилмоқдалар.
Аслида динда ўз билганча фатво бериш, янгилик киритишдан сақланмоқ керак.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат - залолатдир" – деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Динга янгилик киритиш бидъатдир. Ҳар қандай бидъат эса адашишлик(залолат)дир.
Шу сабабли ҳар қандай бидъатдан сақланмоғимиз лозим бўлади
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил адашишликлардан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими