1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фасод (бузуқ)ишлардан узоқ бўлайлик

15-08-2022, 08:54 360 Ўқиш режими + -
Албатта, фасод ишлар ҳеч бир одамга яхшилик олиб келмайди. Фасод иш охир-оқибат инсоннинг юзини қора қилади. 
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни фасод ишлар билан шуғулланишдан қайтарган.  
Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Ер юзидаги фасод ишларга жиҳод қиламан деб ноҳақ қон тўкиш, турли хил вайронагарчилик ишларни қилиш каби ишлар киради. Аллоҳ толо инсонни ер юзида фасод қилишга эмас, уни обод қилиш учун яратган.
 
Шу сабабли фасод ишларнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Р, Акбаров, 
ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими,                                          Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби