1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Янги Ўзбекистонда, эл азиз, инсон азиз

19-08-2022, 09:34 473 Ўқиш режими + -
Мамлакатимизда  кейинги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида турли ислоҳотлар қилиниб, ижобий туб ўзгаришлар юз берди. Ана шу ижобий ўзгаришлар эвазига барча соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилди. Шу жумладан, диний соҳадаги ислоҳотлар ҳам ўз самарасини бериб, катта муваффақиятлар қўлга киритилди. 
          2018 йилнинг 16 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти
 Ш. Мирзиёев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сонли Фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда диний таълим тизимининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган:  бошланғич босқичдан (ўрта махсус ислом таълим муассасалари ёки мадрасалар) тортиб, то олий ва ундан кейинги диний таълимгача.
Давлатимиз раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  ва “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” фармон ва қарорларининг чиқиши диний соҳада янги ислоҳотлар қилишга асос бўлди.  Ана шу ислоҳотлар  туфайли диний соҳада янги муваффақиятларга эришила бошланди.  
2018 йил 16 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3668-сонли Қарорига мувофиқ Қўмита ҳузурида фаолият юритадиган жамоатчилик-маслаҳат органи ҳисобланмиш Конфессия ишлари бўйича кенгашнинг янги таркиби тасдиқланди. Кенгаш таркиби 9 тадан 17 та аъзога – Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний конфессиялар вакиллари ҳисобига кенгайди.
Ўзбекистон Ислом академияси ва Тошкент Ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида Академия таркибидаги малака ошириш Маркази ҳудудий филиаллари ташкил этилди.
Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ҳузурида «Зиё» медиа-маркази ташкил этилиб, у аждодларимизнинг диний-илмий меросини кенг тарғиб қилиш, диннинг ҳақиқий инсонпарварлик мақсадини ҳамда диний-маърифий ҳаётда содир бўлаётган янгиликлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боришни таъминловчи асосий медиа-тузилма ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Унинг асосий вазифаси масжидлар, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва шу каби бошқа объектларнинг реконструкциясини молиялаштириш, уларни моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда ушбу соҳа ходимларини моддий қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида илми ва тасаввуфни ўрганишга ихтисослашган бешта илмий мактаб очилди.
2019 йилдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари учун «Умра» зиёратлари квотаси бекор қилинди. 2022 йилдан бошлаб «Ҳаж» учун квота эса   7200дан  12000тагача кўпайди.
Агар биз диний соҳадаги ютуқлар ҳақида  Қашқадарё вилояти мисолида гапирадиган бўлсак, қуйидагиларни айтишимиз мумкин: Абул Муин Насафий каби ўнлаб бобокалонларимиз мангуга қўним топган табаррук масканлар тубдан янгиланиб халқимиз фахрланиб зиёрат қиладиган гўзалмасканларга айлантирилди, кўплаб масжидларимиз қайта қурилиб, ибодат қилиш учун жуда қулай ва шинам масканларга айлантирилди, бир қанча янгилари очилди, Қурьони карим ва тажвид ўргатувчи ўқув курслари ташкил қилинди, вилоят мўмин-мусулмонлари умра зиёратларига бориб келишлари учун квоталар кўпайтирилиб, узун навбатлар бартараф этилди, вилоятдаги жоме масжидларда фаолият олиб бораётган кадрларни маълумотини олийга айлантириш учун ҳозирда Тошкент ислом институтида ташкил этилган    модул ўқув тизими орқали илмий салоҳиятларини оширмоқдалар.Албатта барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий соҳада кузатилаётган ўзгаришларни ҳам узоқ санашимиз мумкин, лекин юқорида айтилганларнинг ўзидан ҳам кўп нарсаларни тушуниб олишимиз мумкин бўлади. 
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширишдаги ёндашувлар концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқилди. Бунда асосий эътибор аҳоли ўртасида профилактика ва тушунтириш ишларига қаратилди. Ушбу соҳада амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар «Жаҳолатга қарши маърифат» деган эзгу ғояга асосланган.
2018 йилнинг сентябр ойида террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳларга адашиб аъзо бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби тасдиқланди.
Илгари тўғри йўлдан адашган ва ўз хатти-ҳаракатларига чин дилдан пушаймон бўлган фуқароларга маънавий-ахлоқий бурчларини адо этиш учун жамият ва ўз оилаларига қайтиш имконияти берилади. Диний экстремистик оқимларга алоқадор шахсларни реабилитация қилишнинг муҳим қадамларидан бири, бу уларга нисбатан авф этиш актларини қўллаш бўлди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга ошаётган  ислоҳотлар шунчаки ислоҳот эмас, балки инсон учун ва унинг фарвон ҳаёти учун қилинаётган ишлардир. Шу сабабли албатта, биз кўрсатилаётган барча ғамхўрликлар учун Давлатимиз раҳбари ва барча раҳбарларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Чунки инсонларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳ таолодан ҳам миннатдор бўлмайди.  Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”.
М. Қораев,
Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” масжиди имом хатиби