1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эл азиз, инсон азиз бўлган кунлар шукронаси

22-08-2022, 11:45 539 Ўқиш режими + -
Мамлакатимизда кейинги йилларда эришилган ютуқлар, ўзгаришлар ҳақида гапириш ҳам шу неъматнинг шукронаси ҳисобланади. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳақида сўзлаш шукрдир, неъмат шукрини гапирмаслик куфрдир”.

Мамлакатимизда  кейинги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида турли ислоҳотлар қилиниб, ижобий туб ўзгаришлар юз берди. Ана шу ижобий ўзгаришлар эвазига барча соҳаларда улкан ютуқлар қўлга киритилди. Шу жумладан, диний соҳадаги ислоҳотлар ҳам ўз самарасини бериб, катта муваффақиятлар қўлга киритилди. 
         Давлатимиз раҳбарининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  ва “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” фармон ва қарорларининг чиқиши диний соҳада янги ислоҳотлар қилишга асос бўлди.  Ана шу ислоҳотлар  туфайли диний соҳада янги муваффақиятларга эришила бошланди.  
 Агар биз диний соҳадаги ютуқлар ҳақида  Қашқадарё вилояти мисолида гапирадиган бўлсак, қуйидагиларни айтишимиз мумкин:
Абул Муин Насафий каби ўнлаб бобокалонларимиз мангуга қўним топган табаррук  масканлар тубдан янгиланиб халқимиз фахрланиб зиёрат қиладиган гўзалмасканларга айлантирилди, кўплаб масжидларимиз қайта қурилиб, ибодат қилиш учун жуда қулай ва шинам масканларга айлантирилди, бир қанча янгилари очилди, Араб тили ўргатувчи ўқув курслари ташкил қилинди, вилоят мўмин-мусулмонлари умра зиёратларига бориб келишлари учун квоталар кўпайтирилиб, узун навбатлар бартараф этилди, вилоятдаги жоме масжидларда фаолият олиб болраётган кадрларни маълумотини олийга айлантириш учун ҳозирда Тошкент ислом институтида ташкил этилган    модул ўқув тизими орқали илмий салоҳиятларини оширмоқдалар.
 
                Албатта барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий соҳада кузатилаётган ўзгаришларни ҳам узоқ санашимиз мумкин, лекин юқорида айтилганларнинг ўзидан ҳам кўп нарсаларни тушуниб олишимиз мумкин бўлади. 
 
Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган десак, адашмаган бўламиз. Халқ ғами билан яшаш, халқини рози қилиш ҳақиқий инсонпарвар кишининг ишидир. Халқ ғами билан яшаш энг фазилатли амал эканлигини ўз даврида ҳазрати Алишер Навоий бобомиз ҳам қуйидагича таъкидлаган эдилар:
Одами  эрсанг, демагил одами, 
Оники, йўқ халқ ғамидин ғами.
             
               Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга ошаётган  ислоҳотлар шунчаки ислоҳот эмас, балки инсон учун ва унинг фарвон ҳаёти учун қилинаётган ишлардир. Шу сабабли албатта, биз кўрсатилаётган барча ғамхўрликлар учун Давлатимиз раҳбари ва барча раҳбарларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Чунки инсонларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳ таолодан ҳам миннатдор бўлмайди.  Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди”.
Бугунги мураккаб бир даврда ҳар биримиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликларга беэътибор бўлмаслигимиз ва буларнинг барчаси учун шукр қилиб яшашимиз лозим бўлади. Агар шукр қилсак, Аллоҳ таоло неъматларини бундан ҳам зиёда қилади. 
                Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ва Роббингизнинг “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга (неъматларни) зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб эълон қилганини ҳам эсланг”. 
Бу оят тафсирида: “Шукр” сўзи аслида миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади. Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйган. Ҳаммамиз энг афзал неъматлар ичидамиз.  Нафасимизнинг кириб-чиқиб тургани, танамизнинг соғлиги, юртимизнинг тинчлиги, етарли озуғимиз ва кийим-кечагимизнинг борлиги, ҳаво ва сувнинг мавжудлиги,  фарзандлар бериб қўйилгани - буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг улуғ инъомидир. У моддий ва маънавий неъматларни мукаммал бериб қўйган.  Бунинг эвазига эса биздан фақат бир нарсани-ўзига итоат қилишимизни, неъматларига шукр айтишимизни талаб қилади, холос”. 
         
                    Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таолога бугунги кунларда тинч, хотиржам ва фаравон  ҳаётни ато қилгани учун қанча шукр қилсак, шунча оз. Аллоҳ таоло юртимизни Ўз паноҳида асрасин! Барчаларимизга Ватанимиз Мустақиллиги муборак бўлсин!

Р. УСМОНОВ
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили,
 вилоят бош имом хатиби