Хақимиз барча соҳада эмин-эркин саъй - ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлгани каби динимиз кўрсатмаларини хотиржамлик ила адо этиш бахтига муяссар бўлдилар. Масжидлар очилиб, мўмин - мусулмонлар ихтиёрига топширилаяпти , диний таълим муассасалари барпо қилиниб, у ерда ёшлар диний ва дунёвий фанлардан таҳсил олмоқдалар , олиму- мутафаккирларимиз қўним топган қадамжолар ва зиёратгоҳлар обод бўлмоқда. Ўн мингдан зиёд киши ҳаж зиёратига бориб келди.Буларнинг ҳаммаси , албатта , Аллоҳ таолонинг сизу бизларга ато этган инъоми ва истиқлолимиз шарофатидандир.Агар биз мана шу ато этилган неъматларга шукр қилиб, зиммамиздаги бурч ва вазифаларимизни адо этиб борсак , Парвардигор албатта бу неъматларни янада зиёда этади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди" ...агар(берган неъматларимга) шукур қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман... " (Иброҳим сураси 7-оят) .
Шу азиз она Ватанимизни ардоғлаб, кўз қорачиғидай асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг,мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.
Б. Холмуродов
Қарши туман бош имом хатиби