Ҳозирги даврда мутассиб гурухлар террочилик харакатлари оркали жамиятга ката хавф тугдириши, одамларда ёвузлик ва куркув хиссиётини пайдо килади. Шу маоммони урганган профессор Д.В.Ольшанский фикрича, «террочилик бу-жисмоний, ёки моддий ва ёки маънавий ожизаларнинг куролидир»,-деб таъкидлайди. Террорчилик психологик таъсир этиш воситаларидан биридир. Террорчиликдан кузланган асосий максад одам улдириш эмас, тирик колган шахсларни рухан синдиришдир.
Айникса, кейинги йиллардаги туб янгиланишлар ва ривожланиш даврида анна шундай адашган кишиларни оиласи бағрига қайтариш йўлида саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати асосида юзлаб маҳкумлар афв этилиб, оиласи бағрига қайтиши қанчадан – қанча оилаларни тўлик оилалар сафидан жой олишга ва колаверса. Минглаб уксик калбларга кувонч олиб кирганига бутун дунё гувох булиб турибди. Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан узокни кузлаб амалга оширилган афв этиш сиёсати юкорида таъкидлаб утилган куплаб масалаларнинг ечими топлишига олтин калит вазифасини бажарди.
Эркин фукаро сифатида оиласи багрига кайтганлигига кувонаётган шахс карасаки, давлат ташкилотлари, махала, куни-кушнилар унга нисбатан ола караш килишнинг урнига, кимдир ижтимоий мавкеини тиклашга, кимдир моддий ёрдам беришга тайёр булса, кимдир уни ишга жойлаш билан овора. Унга кутилмаган таклифлар буляпти: кимдир тадбиркорлик килишни таклиф этса, яна кимдир бегараз ёрдам кулини чузяпти. Махаллада ва кариндош-уругларнинг туй маракаларига бемалол бориши, хеч кандай чеклов ва тазйикларсиз тоат-ибодатларини амалга ошириш мумкинлигини куриб англаганидан кейин, узини шу мамлакатнинг эркин ва тенг хукукли аъзоси эканлигини хис эта бошлади. «Нима булганда хам ривожланишнинг янги боскичида давлатимиз рахбариятининг «кечиримлилик сиёсати» кеч булса хам кузимни очди-ку, энди хам эътикодим ва дунёкаршимни узгартирмасам узимни-узим кечира олмасам керак», деган фикр собик махкумнинг бош миясидан бир сонияга булса хам ялт этиб утдими, демак унда хали эртанги кунга ишонч бор. Лекин шундайлар хам борки, улар «Мен амнистия оркали чикканим йук,афв асосида жазони уташ муассасасидан чикканман, хатоларимини тан оламан. Аммо уз эътикодим, мен узим тан олган гоя ва танлаган йулимдан кайтмайман, шу билан бирга бу йулга хеч кимни даъват этмайман, бу йул халокатга олиб боришини тушундим» деб очикчасига эътироф этувчилар хам йук эмас. Ана шундай кишиларга карата халкимизнинг бир маколини эслатиш лозим деб уйлаймиз: «Букрини гур тузатади», Бундай кишиларга «вакт асосида хакикатни тан олиш тузатади» деб хайкиргинг келади.
Бу каби шахслар нафакат узларини, балки бутун бир жамоанинг адашганлигини тан олишади. Улар уз дунёкарашларини мутлак узгартириш билан бир каторда «идеал мен» ларини хам узгартирадилар. Бундай шахсларнинг жамиятга мослашуви осон кечиши билан бир каторда уз урнига эга булиши хам осон кечади.
М.Мукаррамов
Косон туман бош имом хатиби