1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Байрам муборак бўлсин!

31-08-2022, 12:45 310 Ўқиш режими + -
Эртага юртимизнинг мустақил бўлганига 31 йил бўлади. Эртага юртимиз Мустақиллигини байрам қиламиз, иншааллоҳ. 
Ўтган йиллар давомида барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам катта ўзгаришлар бўлди. 
Президентимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган десак, адашмаган бўламиз. Халқ ғами билан яшаш, халқини рози қилиш ҳақиқий инсонпарвар кишининг ишидир. Халқ ғами билан яшаш энг фазилатли амал эканлигини ўз даврида ҳазрати Алишер Навоий бобомиз ҳам қуйидагича таъкидлаган эдилар:
Одами  эрсанг, демагил одами, 
 Оники, йўқ халқ ғамидин ғами.       
                    Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таолога бугунги кунларда тинч, хотиржам ва фаравон  ҳаётни ато қилгани учун қанча шукр қилсак, шунча оз. Аллоҳ таоло юртимизни Ўз паноҳида асрасин! Барчаларимизга Ватанимиз Мустақиллиги муборак бўлсин!
М. Қораев,         
 ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари