1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Эл азиз, инсон азиз бўлган” юрт аҳлига байрам муборак

31-08-2022, 15:04 309 Ўқиш режими + -
Албатта, бугунги кунда биз Аллоҳ таолонинг энг катта неъматларидан бўлган Ватанимиз Мустақиллигининг  31 йиллигини байрам қилмоқдамиз. Мана шундай кунда Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида ўзгаришлар юз берганлигини барчамиз мамнуният билан эътироф этамиз. 
Айниқса, Мустақиллик байрами арафасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг  Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида умра амалларини бажариб, Мамлакатимиз делегацияси аъзолари, уламо ва зиёлилар билан биргаликда юртимизга тинчлик ва тараққиёт, халқимизга саломатлик ва фаровонлик тилаб дуо қилишлари катта воқеа бўлди. 
              Мамлакатимиз раҳбари томонидан Мамлакатимизда  қилинаётган сайъ-ҳаракатлар асосан битта нарсага қаратилганлигини шоҳиди бўлмоқдамиз. У ҳам бўлса, бу юртда эл азиз, инсон азиздир. Халқининг тинч ва обод бўлишини сўраш, унга яхшиликлар қилиш ҳақиқий инсонпарвар инсоннинг ишидир. Бу ҳақда ўз даврида  ҳазрати Алишер Навоий бобомиз ҳам шундай ёзиб қолдирганлар:
Одами  эрсанг, демагил одами, 
 Оники, йўқ халқ ғамидин ғами. 
                   Маълумки, дунёнинг айрим мамлакатларида нотинчлик ҳукм сурмоқда. Ўз юртидан бошқа юртларга кетаётган қочқинлар кўпайган, бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилмоқда. Мана шундай даврда биз ўз юртимизда соғ-саломат, тинч–хотиржам яшашимизнинг ўзи катта бир неъмат. Ҳар биримиз ён атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисалар, иқтисодий бўҳронлар, қирғинбарот жанглар, оммавий маданиятнинг салбий 
 
 
таъсирларига теран нигоҳ билан назар ташлаб, уларни юртимиздаги тинч-осойишта муҳит, улкан бунёдкорлик ишлари билан муқояса қилишимиз ҳамда шу замин, шу тупроқ, шу эркин ва обод Ватанда яшаётганлигимиздан бахтиёрлик туйғуларини ҳис этамиз. Орзу ва интилишлари қадр топган, келажагини яратиш учун барча шарт-шароитлар ҳозирланган жамиятда умргузаронлик қилаётганлигимизга шукрона айтамиз.
       Албатта берилган неъматларга шукр қилсак, Аллоҳ таоло неъматларини бундан ҳам зиёда қилади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ва Роббингизнинг “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга (неъматларни) 
зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб эълон қилганини ҳам эсланг”. Бу оят тафсирида: “Шукр” сўзи аслида миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади. Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйган. Ҳаммамиз энг афзал неъматлар ичидамиз.  Нафасимизнинг кириб-чиқиб тургани, танамизнинг соғлиги, юртимизнинг тинчлиги, етарли озуғимиз ва кийим-кечагимизнинг борлиги, ҳаво ва сувнинг мавжудлиги,  фарзандлар бериб қўйилгани - буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг улуғ инъомидир. У моддий ва маънавий неъматларни мукаммал бериб қўйган.  Бунинг эвазига эса биздан фақат бир нарсани-ўзига итоат қилишимизни, неъматларига шукр айтишимизни талаб қилади, холос”. 
 Хулоса қилиб айтамизки,  бугунги кунларда эл азиз, инсон азиз бўлган юртда тинч, хотиржам ва фаравон  яшаётганлигимиз қанча шукр қилсак, шунча оз. Аллоҳ таоло юртимизни Ўз паноҳида асрасин! Барчаларимизга Ватанимиз Мустақиллиги муборак бўлсин!

Р. УСМОНОВ
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятидаги вакили,
 вилоят бош имом хатиби