1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Уламолар шаънига нолойиқ сўзлар айтмайлик

5-09-2022, 11:24 267 Ўқиш режими + -
Ҳозирги пайтда айрим кишилар ўтган уламоларга тана тошини отиб, ўзларини диний билимдон, айримлари ўзларни “шайх”ҳисоблаб турли масалаларда фатво бериш билан шуғулланмоқдалар. Айниқса, ўтган уламоларга тана тошини отиш мусулмоннинг иши эмас. Шу билан бирга ўзини кибр томон йўллаб, кейинги хатони содир қилмоқдалар. Ислом дини ўтганлар шаънига нолойиқ сўзларни айтишдан мусулмонларни қайтаради ва кибрланишни қоралайди. Бу ҳақда “Қуръони карим”да: “Ер юзида кибру ҳаво билан юрма. Албатта,сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмассан”(Исро, 37). Бошқа оятда эса: “Одамлардан такаббурларчаюз ўгирма ва ер юзида кибр ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас!” деган (Луқмон сураси,18-оят). 
Муборак ҳадиси-шарифда шундай дейилади:“Қалбида зарра мисқолича кибри бўлган кимса жаннатга кирмайди”дейилади. (Имом Муслим ривояти)
Хулоса қилиб айтамизки, ўтган уламоларимизнинг ҳаққига яхши дуода бўлиб, ўзимизни Аллоҳ учун камтарликка олиб яшасак, ҳаммамиз учун яхши бўлар эди. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Аллоҳ таоло менга бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бошқа бировга керилмасин, бирон кимса ўзгага зулм қилмасин, деб ваҳий қилди” деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).
Р. Акбаров,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор”масжиди имом-хатиби