Ҳозирги кунда айрим кишилар тинч турган аҳоли орасида бузғунчилик билан шуғулланаяптилар. Аслида, Ислом динида бузғунчилик қораланади
Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да:“Уларга: «Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилмангиз!» - дейилса, улар: «Албатта, биз чин ислоҳчилармиз», - дейдилар. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар» (Бақара сураси, 11-12-оятлар).
Шу сабабли бузғунчиликнинг ҳар қандай кўринишидан сақланиб, Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўлида бўлишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизга ҳидоят ва тавфиқ ато қилсин!
Р, Акбаров,
ЎМининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими, Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби