1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дунё нигоҳида Ўзбекистон

14-09-2022, 18:50 296 Ўқиш режими + -
Дунё нигоҳида Ўзбекистон

      Барчамизга маълумки, эртага Ватанимизнинг қадимий   ва навқирон шаҳри Самарқандда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити иш бошлайди. 
       Маълумотларга кўра, унда кўплаб давлат раҳбарлари, халқаро ташкилот вакиллари, дунёнинг кўзга кўринган эксперт, таҳлилчилари, сиёсатшунослари иштирок этади. Шу сабабли бутун дунё халқларининг нигоҳи жонажон Ўзбекистонга, хусусан Самарқанд шаҳрига қаратилган.  
       Маълумки, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити  Самарқандда ўтиши ката аҳамият касб қилади. Самарқанд шаҳри нафақат Ўрта Осиёнинг балки бутун дунё халқларининг маданият бешиги бўлган шаҳарлардан бири ҳисобланади.  Қадимдан у илм-фан, таълим, санъат ва маданият ўчоғи, савдо-иқтисодий алоқаларнинг муҳим кесишган нуқтаси бўлган шаҳардир. Қадимда Самарқанд шаҳрида кўплаб тарихий жараёнлар, йирик ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўтганлигини барчамиз биламиз.   Ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити ҳам ана шундай тарихий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик анжуманлардандир.   
       Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити  олдидан Президентимизнинг  матбуотда эълон қилинган “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.
   Мақолада Давлатимиз раҳбари замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ ва мақбул йўл – бу самарали халқаро ҳамкорлик эканлигини таъкидлайдилар.   Айниқса, бу улкан географик маконни қамраб олган ва сайёрамиз аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилот ҳисобланган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти учун аҳамиятлидир. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг муваффақият гарови эса минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонли ҳамкорликни илгари суриши ҳисобланади. Шу сабабли Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фаолиятига қўшилиш истагидаги давлатлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.  Ва яна Ўзбекистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига мезбонлик қилиши ва ундаги раислиги фаолияти “Ҳар биримиз кучли бўлсаккина Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти кучли бўлади”, деган шиор остида иш кўрилганининг гувоҳи бўламиз. Чунки амалга ошириб келинаётган фаол ва очиқ ташқи сиёсат бугунги кунда яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ижобий жараёнлар рўй бераётган Марказий Осиё минтақасида амалга ошмоқда. 
    Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, динимизда минг йиллардан бери қоида бўлиб келаётган яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш Исломнинг асосий ғояларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси 2-оят).
         Хулоса қилиб айтамизки,  яхшилик йўлида ҳамкорлик қилиш мақсадида ўтказиладиган   Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити ижобий натижаларни қўлга киритади.  


Р.Усмонов 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили,
вилоят бош имом-хатиби.