1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила - жамиятнинг муқаддас маскани

17-09-2022, 12:12 543 Ўқиш режими + -
Оила жамиятнинг муқаддас маскани, энг асосий тарбия маконидир. Оиладаги ота ибрати, она меҳри, бобо ва бувилар ўгитлари орқали миллий қадриятларимизга бўлган имон-эътиқод, ҳалоллик, меҳр-оқибат авлоддан авлодга ўтади, фарзандларимиз онги ва қалбида муҳрланиб боради. Иқтисодий жиҳатдан фаровон, ижтимоий-ахлоқий ва ғоявий муҳити соғлом оила негизида юзага келган жамият ва давлатнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. Чунки бундай оилаларда маънавий баркамол инсон вояга етади, унинг ҳис-туйғулари, дунёқараши, тафаккури эл-юртга ҳалол хизмат қилишдек инсонпарварлик ғоялари билан суғорилган.
Ўзбекларда оиланинг раҳбари ота ҳисобланиб, у оилани моддий жиҳатдан таъминлашга масъулдир. Отанинг раҳбарлиги тўғрисида Қуръони каримда "Эркаклар хотинлари устидан раҳбардурлар" дейилган. Оят моҳиятини таҳлил қиладиган бўлсак, оиладаги молиявий масалалар, четдан бўладиган хуружлардан уни ҳимоя қилиш отага юклатилмоқда. Нафақат раҳбар, балки ота-оила посбони. Ота бор хонадон чароғон, болалар юзида табассум, она қалбида осойишталик.
Оилада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарор бўлиб туришида, фарзанд тарбиясида онанинг, аёлнинг ўрни беқиёс. Фарзандларимизнинг оилада шаклланган имон-эътиқоди, одоби, ғурури, ифтихори, орияти, маҳалла муҳитида мустаҳкамланиб боради. Оилада имон-эътиқодли ориятли етиб тарбияланган қиз ёки ўғил маҳалланинг шаъни, обрўси, келажаги учун қайғуради. Маҳаллада юзага келган ҳар қандай нохушликларга барҳам беришга интилади.
Тарих сабоқларидан маълумки, инсон қалбига бунёдкор ғояларни сингдириш маънавий баркамолликни таъминлайди. Бу каби бунёдкорликка даъват умуминсоний ва диний қадриятларимизга ҳурмат, уларни севиб ўқиш ва уқишда ҳам мужассам. Бундай тарбия болаларга диний қадриятларимизнинг сарчашмалари Қуръони карим, ҳадиси шарифлар, аждодларимиз маънавий мероси орқали сингдириб келинган.
Жаҳон маданияти ва маънавиятига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, Фаробий, Навоий, Аҳмад Фарғоний, Мирзо Улуғбекларни дунёга келтириб тарбиялаган момоларимизнинг ҳам ўзлари маънавий баркамол бўлганликларига шубҳа йўқ.
Оилалар бирлиги жамиятни ташкил етиб, жамият устунлари бўлган замонавий аёллар ҳам соғлом фикрлаши ватанимиз тараққиёти учун иқтидорли ёшларни тарбиялашдек масъулиятни ҳис қилмоқлари зарур. Аёлнинг инсоний қадрини жойига қўйиш, ҳар қандай тажовузкорликдан асраш, ижтимоий ҳаётдаги ўрнини ўз вақтида англаб етиш жамиятда барқарорликни ҳукм суриши учун моддий ва маънавий заминдир. Чунки, ижтимоий ҳаётда муқаддас даргоҳ ҳисобланмиш оила аёл бағрида вужудга келар экан, бу ҳам давомийлик касб етади. Бугунги фарзанд қиз вақт ўтиб она, буви бўлади. Аёллар ва уларнинг эркинлиги, турмуш шароитлари қанчалик қулай бўлса, аёлнинг келажак олдидаги масъуллигига шунча катта имкониятлар очилади. Бу эса хотин-қизларимизни юрт тинчлиги халқ фаровонлиги учун ҳалол меҳнат туфайли ортирган обрў-эътибори билан ҳам боғлиқ. Оилада бахтли, ҳаётда ўз ўрнини топган аёл фарзандлари келажагига ҳам бееътибор бўлмайди.
Аллоҳ таоло аёлни шундай улуғ зот қилиб яратдики, у ўзининг ақл-идроки, фаҳм-фаросати билан ерига ҳузур бағишлайди, хонадонга файз-баракот келтиради. Ана шундай аёл туфайли эр икки дунё саодатига эришади. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратиб, жаннат неъматлари билан сийлади. Жаннатда ҳамма нарса муҳайё еди. Лекин Одам алайҳиссаломга нимадир камлик қилаётгандек туюлар эди. Шунинг учун Аллоҳ Ул зотнинг чап қовурғасидан Момо ҳаво онамизни яратиб, Одам алайҳиссаломнинг қалби таскин топди. Солиҳа, обида, ақлли аёл никоҳингизда бўлса, сиз ҳаёти дунё жаннатидасиз. Бундай аёл ўз фазилатлари билан фаришталардан ҳам улуғдир.
Ҳар қандай дин инсонга бу дунёнинг ўткинчи еканини ва охиратни ўйлаб яшашга, одам боласини хушёр бўлишга, нопок йўллардан узоқ юришга, ҳаётда, яхши из қолдиршга даъват этади.
Ислом дини ҳам одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаб, мусулмонларнинг қалбларини поклантиради, ҳаёт синовлари, муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўтишларида уларга куч бағишлайди, умуминсоний маънавий қадриятларнинг авлоддан-авлодга етиб келишига хизмат қилади. Шунинг учун ҳам ислом инсоннинг ишончли ҳамроҳи, ҳаётимизнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.
Еркак ва аёллар масаласи ҳар замон ва ҳам маконда тортишувли масала бўлиб келган. Бу ерда энг кўп муаммолар қайси нуқталарда келиб чиқаётгани тўғрисида тўхталиб ўтишни жоиз деб биламиз.
Оила, эр-хотинлик муносабатлари динимизда муқаддас ришта ҳисобланади. Бу риштани боғлаш, оила барпо қилишда катта мақсадлар кўзланган. Шу сабабдан ҳар иккала тарафга ҳам ўзига яраша масъулиятлар, бурчлар, вазифалар юклатилган.
Аввало, оила қуришдан мақсад нималигини тушуниш лозим. Шариатимизда ҳар бир ишдан кўзланган мақсад бор. Динимизда инсоннинг ҳаёти, ақли, дини, шаъни ва молини муҳофаза қилиш муҳим ҳисобланади ва шунга яраша аҳкомлар жорий қилинади. Оила қуришдан мақсад – иффатни сақлаш, яъни иккала томон ҳам бир-бирларининг иффатларини сақлашлари керак бўлади. Яна бир асосий мақсад эса насл қолдириш. Тинч-тотув оила бунёд этиш ҳам мақсадлардан бири бўлиб, оила тинч бўлса – жамият ҳам тинч-тотув бўлади. Жамиятнинг салоҳиятли бўлиши оилаларнинг салоҳиятли бўлишига боғлиқ.
Оилада эр ва аёлнинг ўзига хос муштарак бурч ва вазифалари бор: никоҳланиб, ҳалол ҳаёт кечириш, бир-бирига нисбатан Аллоҳдан қўрққан ҳолатда муносабатда бўлиш лозим.
 
 
Манбалар асосида тайёрланди.
Асқаров Акбархон
“Хожа Бухорий” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчиси