Эҳсонда бардавом бўлиш...
7599
17-09-2022, 16:07
351
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ борлиқдаги ҳамма нарсани сен учун мусаххар қилиб бўйсундирди.
Қоида шуки, эҳсон (яхшилик) инсонни қулга айлантиради.
Имом Рамазон Бутий.
Мўмин-мусулмоннинг, тақводор одамнинг эътиқоди бўйича, унинг қўлидаги мол-дунё – Аллоҳ берган ризқ, ўзи яратган нарса эмас. Шунинг учун ҳам тақводор инсон Аллоҳ берган ризқдан ўзининг заифҳол, муҳтож биродарларига садақа қилади. “Садақа” сўзини тасдиқ маъноси бор, мол-дунёсини сарфлаб садақа қилишда эътиқоддаги маънонинг, яъни яхшилик қилиш маъносининг тасдиғи бор. “Нафақа” ўзи умумий сўз бўлиб, закот, хайр-эҳсон, садақа каби маъноларни англатади.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бир киши: “Албатта, мен садақа қиламан” – деди. Чиқиб садақасини ўғри қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси ўғрига садақа қилинибди,” – дея бошладилар. У айтди: “Аллоҳим сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб зинокор аёл қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси зинокор аёлга садақа қилинибди” – дейишга тушдилар. У айтди: “Аллоҳим, зинокор учун берилган бўлса ҳам Сенга ҳамд бўлсин. Мен албатта садақа қиламан” – деди. Садақасини олиб чиқиб бир бой қўлига топширди. Одамлар: “Кечаси бир бойга садақа қилинибди”, деб гапирадиган бўлдилар. У айтди: “Аллоҳим, ўғри, зинокор аёл ва бойга берилгани учун Сенга ҳамд бўлсин”. Тушида унга айтилди: “Сенинг ўғрига берган садақанг уни ўғрилигидан, фоҳишага берган садақанг уни зинодан тийиши мумкин. Бойга берган садақанг ҳам эътиборга олиниб, у Аллоҳ унга берган нарсадан инфоқ қилиши мумкин”” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).[1]
Биз ҳам Аллоҳ таоло розилиги учун муҳтожларга ёрдам бериш мақсадида ҳафталик ёки ойлик садақа қилишга ўчмизми? Доимий қилинган кам ишлар бардавом бўлмай, тўхтаб қолган катта ишдан яхши бўлиши мумкин. Нилуфар Аҳатовна“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти[1] “Нафс тарбияси” Пайғамбарлар, саҳобалар ва солиҳлар ҳаётидан тарбиявий қиссалар “
MUNIR nashriyoti” Тошкент - 2021