1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сўзларимиз фитнадан холи бўлсин

22-09-2022, 16:45 301 Ўқиш режими + -
Ҳар мақомнинг ўз мақоли ва ҳар майдоннинг ўз рижоллари бор. Уламолар айтадилар: “Кимки ўз даври урф-одатларини билмаса, бас, у жоҳилдир!”. Шундай экан, мўмин-мусулмон киши омма олдидаги ҳар қандай ҳатти-ҳаракатларида эҳтиёткор бўлса, гапираётган гапларини ўйлаб гапирса фитнадан ҳоли бўлади.
Амри маъруф, наҳий мункар қилиш ҳам юқоридаги қабилдадир. Бу икки амал гарчи қирқ фарздан бўлса-да ўз ўрнини топиб қилинса мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри келган жойда амри маъруф, наҳий мункар қилиб кетавермаслик керак. Одамларнинг ҳолини, савиясини ҳисобга олиш шарт. Акс ҳолда мункар ишларни кўпайиб кетишига сабаб бўлади, тингловчини таассубга батарроқ берилишига замин яратиб берган бўлади. Ундан ташқари ўзининг бошига ҳам балолар орттириб олиши мумкин.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтган эканлар: “Кимки биродарига омма олдида ошкора насиҳат қилса, бас уни айблабди. Агар ёлғиз ўзига гапирса, бас уни тузатибди”. (ал-Бариқат ул-маҳмудия фи шарҳи Тариқат ил-муҳаммадия. 3- Жуз. 152 – Бет.)
Фитнага аралашган одам ундан чиқиб кетиши қийин экан. Чунки фитна одатда жозибадор бўлади, унга қизиққанларни дарров жалб қилади. Мўмин киши ҳар қандай оғир бўлмасин фитнадан қочиш керак. Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан қочишни иложини топган одам қочсин, деганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитнадан сақлашини сўраб Аллоҳга дуо қилгани ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор. Шу суннатга кўра биз ҳам фитнадан сақлашини сўраб Раббимизга ёлворамиз. Аллоҳ таоло ҳар биримизни фитна ва фитначилик балосидан асрасин. Кейинги авлод бизни асло фитначилар қаторида ёдга олмасин. Зотан, шоир шундай деганди:
Бозоров Зайниддин 
Китоб тумани Шайхон жоме масжиди имом-хатиби