1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дин ниқоби остидаги таҳдидлар огоҳ бўлинг!

7-03-2023, 11:07 309 Ўқиш режими + -
Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва қуролли тўқнашувларни бошидан кечирмоқда. Мазкур ҳудудларда гўёки ҳақиқий “исломий давлат” қуриш шиори остида очиқдан-очиқ зўравонлик, инсонийликка зид ваҳшийликларга асосланган амалларга қўл ураётган турли террористик гуруҳ ва жамоалар урчиб кетди.
Терроризмни бирор миллат ёки динга нисбат бериш, талқин этиш мутлақо нотўғри. Зеро, терроризмни ҳеч қайси дин, ҳеч қайси миллат оқламайди.  У кимнинг ва  ниманинг номидан содир этилишидан қатъи назар, уни амалга оширувчи шахс  жавобгар ҳисобланиб, тегишли  жазога тортилиши шарт.
Ақидапарастлик, бузғунчилик бугунги кунда пайдо бўлган  долзарб масала эмас, бу муаммога буюк алломалар ҳам кўп мурожаат этиб, унинг салбий оқибатларига ҳуқуқий жиҳатдан баҳо бериб келганлар. Жумладан, буюк аждодларимиздан бири бўлган Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшаний милодий 1228 (ҳижрий 625) йили ёзган “Китоб ал-фусул” асарида боғийлар, яъни бузғунчи, давлат ва жамиятга қарши чиққанлар хусусида кенг фикр юритган.
Шу кунларда диний жабҳада рўй бераётган муаммолар ана шу оқимлар туфайли содир бўлмоқда. Улар аламзадалик билан турли иғволарни тарқатмоқдалар. Халқ ўртасига нифоқ солишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун ҳам уларнинг кирдикорларини фош этишимиз лозим бўлади.
Ислом дини таълимотига кўра, бирор мамлакатнинг аҳолиси тинч яшаб келаётган пайтда шу мамлакатнинг бошлиғига қарши бош кўтариб кишилар ўртасига фитна қўзғаб юрувчилар тоифаси боғийлардир. Боғий сўзи арабча сўз бўлиб –“душманлик қилувчи” (зўравонлик, зулмкорлик ва ҳақдан бурилиш) деган маънони билдиради. Тинч яшаб турган аҳолини тинчлигини, хавфсизлигини ва хотиржамлигини бузиб кишилар ўртасида таҳликали вазиятларни юзага келтиради. Арзимаган нарсалардан ўт чиқариб яшаб турган давлати раҳбари ва бошқарув раҳбариятига қарши қабиҳ ишлар орқали фитна қўзғайди. Улар ҳеч кимга тажовуз қилмаган тинч умргузаронлик қилиб турган кишиларни ҳеч бир сабабсиз ўлдирадилар, портлатиб юборадилар ёки ўғирлаб кетадилар.Уларнинг бу ҳаракатлари билан миллатлар, ҳалқлар ва ёки давлатлар ўртасида катта уруш ўчоқлари очилиб кетиши хавфи мавжуд. 
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 204-оятида шундай марҳамат қилади: “Одамлар орасида шундай кимса борки, унинг дунё ҳаёти тўғрисидаги гапи Сизга қизиқарли бўлади. Дилидаги “имони”га Аллоҳни гувоҳ қилади, ваҳоланки, ўзи (Исломга нисбатан) душманларнинг ашаддийсидир”.
Бугунги кунда юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, ҳар бир мусулмон дунёда нима бўлаётганидан хабардор бўлиб, хавф-хатарлардан огоҳ бўлиб, уларнинг олдини олиш, бартараф этиш учун, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида курашиб яшаши зарурлигини ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.
Шундай экан, ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъи назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг қабиҳ ва ғаразли мақсадини халқимиз, айниқса ёшларимиз орасида тинимсиз фош қилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборат.
 
Азамат УСМОНОВ,
Касби туманидаги “Фазли” жоме масжиди имом-хатиби