1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернет тармоқлари талашиб-тортишиш майдони эмас

26-09-2022, 15:16 164 Ўқиш режими + -
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратлари Н. Холиқназаров Ўзбекистондаги аҳли илмларига мурожаат қилдилар. Биз диний ходимлар бу мурожаатни астойдил эшитиб ўзимизга керакли бўлган  хулосалар чиқариб олдик. Мурожаат кенг қамровли масалаларни ўз ичига олган бўлиб, унда бугунги кундаги айрим нохуш ишлар ва уларни бартараф қилиш ҳақида ҳам фикр юритилади. Шундай нохуш ишлардан бири интернет тармоқлари бугунги кунда динда талашиб-тортишиш майдони бўлиб қолганлиги таъкидланади. 
Дарҳақиқат, Ислом динида мусулмонларнинг ўзарор талашиб-тортишиш қораланади. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси-шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Ўзарор талашиб-тортиши мўмин-мусулмонни бир-бирига қарши қилиб қўяди. 
Хулоса қилиб айтамизки,  интернет тармоқларида талашиб-тортишишликдан тўхтаб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга муваффақ бўлайлик!
Р. Ноқўқоров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари