1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ихтилоф заифлаштиради

3-10-2022, 10:56 184 Ўқиш режими + -
Баъзи гуруҳлар ижтимоий тармоқларда зўр бериб, мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқаришга уринмоқдалар. Ислом дини мусулмонларни турли хил ихтилоф қилишдан қайтаради.  Мусулмонларнинг ихтилофда бўлиши, турли оқим ва фирқаларга бўлиниш шу халқнинг сусташиши ва қувватининг кетиб қолишига сабаб бўлади.
Баъзи инсонлар қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. ўзи билмаган ҳолда ихтилорф чиқаради.  
Биз мусулмонлар ҳар жойда ихтилоф чиқармасдан ўзаро ҳамжиҳатликда яшашимиз зарур 
 Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “ Барчаларингиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”. Ўзаро душман бўлганингизда Аллоҳ дилларингизни улфат қилганини, Унинг фазли туфайли биродарлашганингизни эсланглар. Олов жари ёқасида турганингизда сизларни ундан қутқарди. Ҳидоят топишингиз учун Аллоҳ оятларини шу тарзда баён этади” (Оли Имрон, 103-оят). 
 
Аллоҳ таоло барчамизни турли хил ихтилофлардан сақлаб, ўзаро ҳамжиҳатликда яшашга муваффақ қилсин!
 
Муҳаммади ҚОРАЕВ
 - Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби