1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Дурул-куфр” атамасини нотўғри талқин қилишдан тийилайлик

5-10-2022, 10:40 181 Ўқиш режими + -
Албатта, ҳар бир сўзни ҳар хил ҳолатда ишлатиш. Ҳар хил талқин қилиш мумкин. Интернет тармоғида ҳозирги пайтда дорул-куфр сўз бирикмасини нотўғри талқин қилмоқдалар. 
Дорул куфр диёри (уруш диёри) деган маънони англатиб, ислом фақиҳлари томонидан мусулмонлар билан уруш ҳолатида бўлган диёрларга нисбатан қўлланилган. Истилоҳда куфр (ҳарб) диёри ислом дини умуман кирмаган, яъни куфрга асосланган жамиятга нисбатан қўлланилган. Бироқ аввал ислом, кейин куфр (ҳарб) диёрига айлантирилган ҳудуд ислом диёри ҳукмида қолаверади. Умуман олганда, куфр (ҳарб) диёри деб, ҳақиқатда ислом диёри билан уруш қилмаётган, лекин амалда бунинг хавфи бор бўлган ҳудудга нисбатан қўлланилган. Агар ўртада тинчлик шартномаси тузилган бўлса, куфр (ҳарб) диёри деб аталмаган. 
Ислом уламолари куфр ва ҳарб диёрлари тушунчалари ўртасини ажратмайдилар. Гарчи куфр диёри мусулмонлар билан ўртада уруш бўлмаган ҳудудга нисбатан тушунилса-да, мусулмонлар билан уришаётган ҳарб диёри ҳам тинчлик вақтида куфр диёри ҳукмида бўлган. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир ҳарб диёри куфр диёри деб ҳисобланган. 
Мазҳаб соҳиблари ўртасида куфр диёри ислом арконлари пайдо бўлиши билан ислом диёрига айланишни ўзаро иттифоқ қилганлар. 
Тушунчалар мазмун-моҳияти ва уларнинг бугунги кундаги ўрни. 
“Диёр” сўзи ҳозирда “давлат” атамасига тўғри келади. 
Ўрта асрларда сулҳ диёри иборасига нисбатан ислом ва куфр диёрлари тушунчалари мусулмон ўлкаларида кўпроқ қўлланилиб, шу мазмундаги манбаларда асосий урғу берилган ва муҳокама қилинган тушунчалар бўлган. 
Манбаларга кўра, “дорул-аҳд” ва “дорус-сулҳ” тушунчалари истилоҳга илк бор Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан киритилган. 
Бугунги кунда Ер юзида исломни етказиш мумкин бўлмаган ёки куфр диёри деб номлашга лойиқ макон қолмади. Илгари шу ном билан аталган диёрлар ҳам ҳозирда кўпинча сулҳ диёри дейилмоқда.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими