1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бесавод киши фатвога журъат қилмасин

7-10-2022, 09:24 129 Ўқиш режими + -
Баъзи гуруҳлар кишилари бесавод бўлсаларда интернет тармоқларида ўзларини  аллома,  мужтаҳид кўрсатиб, фатво бериш билан шуғулланмоқдалар.  Аслида, эса  саводсиз кишининг  алломалик, хусусан мужтаҳидлик даъвосини қилиб, фатво бериши нотўғри. 
Маълумки, Ислом уммати илмий салоҳият жиҳатидан икки тоифага бўлинади. Биринчиси мужтаҳид, иккинчиси муқаллиддир.
Киши мужтаҳид  бўлмоқлиги учун машҳур илмлар бўлмиш Қурьон, тафсир, суннат, салафларнинг қавллари, усулул фиқҳ, луғат илми, ижмоь, қиёс ва ихтилофли илмларин мукаммал билмоқлиги лозим бўлади. Мужтаҳидлар даражалари ҳам ўз ўрнида мустақил мужтаҳид (Имом Аьзам, Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Аҳмад каби), мутлақ мужтаҳид  (Имом Муҳаммад , Имом Абу Юсуф, Имом Зуфар каби), муайяд мужтаҳид (Абу Жаьфар Таҳовий, Марвазий каби), таржийҳ мужтаҳид (Бурҳониддин Марғиноний, Имоми Рофеий каби), фатво мужтаҳид (Ибни Хажар Асқалоний кабилар). Юқоридаги сифатларга эга бўлмаган мусулмонларга муқаллидлар деб аталади. “Муқаллид”- мужтаҳид бўлмаган шахс бўлиб, мужтаҳид имомларнинг бирига эргашиши лозим. Чунки у хукм чиқаришдаги  далилларни топиш ёки аниқлашга қодир эмас. Муқаллид агар Қурьон ва Суннага амал қилмоқчи бўлса уларни билган кишилар, яьни мужтаҳидларга эргашиш тақлид қилишга ўз ўзидан мажбур бўлади. Хозирги даврда Имоми Абу Ҳанифа, Имом  Шофеъий, Имом Молик  ва Имоми Аҳмадга  ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига уламолар иттифоқ қилганлар. 
            Мужтаҳидлик даьвосини қилган  ёки қилаётган  ёки фалончи мужтаҳид деб айтаётган аҳли илм йўқ. Мана шундай илмларда ижтиҳод қиладиган буюк мужтаҳидлар бўлмагач барча мусулмонлар тақлид қилишлари турган гап. Бугунги кунимиздаги баьзи бир илмсиз кишилар томонидан айтилаётган хар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап мутлақо асоссиздир. Улуғ аллома мужтаҳид Имоми Аҳмад ибн Ҳанбал “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва унинг расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир”деганлар. 
 Хақиқатан олиб қарайдиган бўлсак,  шундай улуғ  алломалар ўзлари агар фалончи бўлмаганида адашиб кетар эдим деб турсалару илми йўқ жоҳил инсон эса тақлид қилиш эргашиш йўқ деб ўзича ҳукм чиқаришга ҳаракат қилса. Шубҳасиз мана шу нарса оқибатида кейинчалик турли ихтилофлар, фитналар кўпайиб кетиши турган гап.
 Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзини динида бардавом қилсин!
 
 Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими