1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Раҳбарларга итоат этиш вожиб амалдир

19-10-2022, 16:51 404 Ўқиш режими + -
Аллоҳ таоло аввало Ўзига, сўнгра Пайгамбар (соллаллоҳу алайхи ва саллам)га, ундан сўнг ишбошиларга итоатли бўлишга буюряпти. Аллоҳ таоло марҳамат қилади яъни: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Расулга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Бирор нарса ҳақида тортишиб қолсангиз, агар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсангиз, уни Аллоҳга ва Расулга қайтаринг. Ана шу хайрли ва оқибати яхшидир.”
Оятдаги   “ишбоши”, калимаси “буйруқ; эгаси” деган маъноларни англатади.
Имом Молик, Ибн Аббос, Захдок, Мужоҳид ва Атоларнинг айтишича, “улул-амр”дан мурод Қуръон ва илм аҳллари, яъни фақиҳлар ва дин уламолари бўлса, иккинчи фикрга кўра амир, бошлиқ ва волийлардир.
Мусулмонлар ичидан сайланган (ёки тайинланган) бошлиқ ва раҳбарларга итоат қилиб, уларнинг амрини бажариш вожибдир. Бунга ҳадислардан бир қатор далиллар келтирилади. Жумладан, Имом Нававий (рахматуллоҳи алайҳ) ушбу оятдаги “улул-амр”дан мурод “Аллоҳ таоло уларга итоатни вожиб қилган раҳбарлар ва бошлиқлардир”, деганлар. Ҳофиз ибн Касир (рахматуллоҳи алайҳ) эса ушбу оят умумийдир, яъни барча бошлиқларга итоат қилиш вожиблиги тўғрисидадир, деганлар.
Мусулмонлар ичидан сайланган бошлиққа ва раҳбарга итоат қилиб ,уларни амрини бажариш вожибдир. Агар улар гуноҳ ишга буюришмаса, раҳбарларга бӯйсуниш Аллоҳга итоат қилишдир. Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)бундай деганлар "Мусулмон киши(бошлиғи буюрган)яхши кӯрган ё ёмон кӯрган нарсада бӯладими ,гуноҳ иш бӯлмаса, бӯйсуниш лозим. Агар бошлиқ шариат ман қилган ишга буюрса унга бӯйсунилмайди.
Анас Ибн Молик (розияллоҳу анҳу)ривоят қилади:Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)бундай дедилар "Агар сизларга боши майиздек (қора)хабаш қул бошлиқ қилинса ҳам,унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар. Ҳузайфа Ибн ал -Яман (розияллоҳу анҳу) шундай деганлар "Бошлиқларни сӯкманглар. Чунки улар Аллоҳнинг ердаги сояси. Аллоҳ у билан ҳақни қоим қилади, динни ошкор қилади, зулмни даф қилиб, фосиқларни ҳалок қилади.
Ҳазрати Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан) бундай деганлар. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганларини эшитдим "Кимки ӯз бошлиғига итоат қилмаса,у одам қиёмат кунида Аллоҳ таолога бирор далили бӯлмаган ҳолда йӯлиқади "
Мусулмонлар ичидан сайланган (ёки тайинланган) бошлиқ ва раҳбарларга итоат қилиб, уларнинг амрини бажариш вожибдир. Бунга ҳадислардан бир қатор далиллар келтирилади. Жумладан, Имом Нававий (раҳматуллоҳи алайҳ) ушбу оятдаги улул-амр минкумдан мурод “Аллоҳ таоло уларга итоатни вожиб қилган раҳбарлар ва бошлиқлардир”, деганлар. Ҳофиз ибн Касир (раҳматуллоҳи алайҳ) эса ушбу оят умумийдир, яъни барча бошлиқларга итоат қилиш вожиблиги тўғрисидадир, деганлар. Агар улар гуноҳ ишга буюришмаса, раҳбарларга бўйсуниш Аллоҳга итоат қилишдир. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Мусулмон киши (бошлиғи буюрганида) яхши кўрган ё ёмон кўрган нарсада бўладими, гуноҳ иш бўлмаса, бўйсуниши лозим. Тарихдан маълум, подшоҳ ё бошлиққа қарши чиққан кишиларнинг ҳаракати натижасида зарарлар, фитна-фасодлар кўпайган. Масалан, хаворижлар фирқасининг хатти- ҳаракатлари оқибатида мусулмонларга катта зиён етди.

Х.Хонимов,
Деҳқонобод тумани бош имом-хатиби
Muslim.uz материаллари асосида