Бидъатчи фосиқдан эҳтиёт бўлинг
7762
20-10-2022, 09:58
153
Ўқиш режими
+
-
Бидъатчи фосиқдан узоқроқ бўлиш лозим. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бидъатчи фосиққа зинҳор яқин келма, акс ҳолда қалбинг унинг гапига моил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда ҳам, қалбингни мараз қоплайди, деганлар.
Яҳё ибн Касийр эса: Агар йўлда бидъатчи, фосиққа йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет, деганлар.
Ислом дини барча мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб, фирқа, тоифаларга бўлинишдан қайтаради.
Қуръони каримда:
واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا...(سورة ال عمران/103).
яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Абдувадудхон Усмонов,
Чироқчи туман “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби