МУФТИЙ ҲАЗРАТ ДИН ВА ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР РАВНАҚИ ЙЎЛИДА МУҲИМ ТАКЛИФЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР
7771
21-10-2022, 17:02
275
Ўқиш режими
+
-
Шу йил 19 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийларининг III-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули, Туркманистон муфтийси Ялқоб ҳожи Хўжакелдиев ва
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев ҳамда бир қатор мутасаддилар иштирок этди.
🔸 Анжуманда Муфтий ҳазратлари Туркий дунёнинг диний идоралари ўртасидаги алоқаларини мустаҳкамлаш, глобал муаммоларга биргаликда ечим топиш ва Ислом дини софлигини асраш борасидаги имкониятларни бирлаштириш бугунги кунда жуда ҳам муҳим эканини таъкидладилар...

