Айрим кимсалар одамларни фирқаларга бўлишга ҳаракатқиладилар. Ислом дини фирқаланишни қоралайди.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Қуръони Карим”да:“Ҳаммангиз Аллоҳнинг «арқони»ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг” дейди. (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Мўъмин-мусулмонларнинг фирқаларга бўлинишлари Ислом динига зиён беришликдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминига зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”дейдилар. ( Имом Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизни динда фирқаланишликдан асраб, бир-биримиз билан ўзаро ҳамжиҳатликда, бирликда бўлишга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби