1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тошкент ислом институтида сийрат мусобақаси ўтказилди

22-10-2022, 10:13 298 Ўқиш режими + -

ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИЛИКЛАРИ

Тошкент ислом институтида сийрат мусобақаси ўтказилдиувеличить размер шрифта


Тошкент ислом институтида сийрат мусобақаси ўтказилдиТошкент ислом институтида “Октябр – Сийрат ва ислом тарихи фани ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан 2-курс талабалари ўртасида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлайлик!” номли Сийрат мусобақаси ўтказилди. Танловда сийратга бағишланган мақола, шеър ёзиш ва ифодали ўқиб бериш ёки видео ролик тайёрлаш, сийратга оид қисқа савол-жавоблар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан ибрат олиш ва шарҳлаш, бадиий қисм – саҳна кўриниши каби шарт асосида беллашди. Қизиқарли ва бадиий кўринишларга бой ўтган баҳсда ғолибларни танлаш қийин кечди ва бироқ якунда муносиб ғолиблар аниқланиб, уларга қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим этилди.