1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийлик уммат учун хатарли иллатдир

24-10-2022, 08:58 221 Ўқиш режими + -
Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг диёримизда турли соҳаларга эътибор қаратилди, шу жумладан диний соҳага ҳам эътибор қаратилиб, диний ва миллий қадриятларимиз тикланиб, юртимизда яшаб ўтган олиму-алломаларимиз илмий мерослари ўрганилиб, улар ёзган китоблар, асарлар таржима қилиниб китобхонларимиз кутубхоналаридан ўрин олди.
Афсуски, шундай кенг имкониятларни суистеъмол қилиб, динимиз обрўсини тушурадиган ва инсонларни фитнага солаётган, ота-боболаримизнинг йиллардан бери эътиқод қилиб келаётган мўътабар мазҳабларимизни рад этиб, ўзларидан бошқаларни ширкда ва куфрда айблайдиган фирқалар чиқмоқда. Бу бемазҳабликни даво қилаётганлар ўзларини “Салафийлармиз” деб атаб, гўёки ислом умматининг дастлабки уч асрида яшаб ўтган солиҳ аждодларга эргашаётганликларини даъво қилмоқдалар. Аслида эса, улар ўзларининг сохта даъволари билан янги бир оқимга асос солаётгани, мусулмон умматининг парокандалиги учун хизмат қилмоқдалар холос.
“Салаф” сўзи луғатда “аввал яшаб ўтганлар” “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни билдиради. Ушбу сўзни Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қизлари Фотима розияллоҳу анҳога шундай деганлар: “Мен сен учун қандай ҳам яхши салаф(ўтмиш)ман. (Имом Мкслим ривояти)
Диний истилоҳда “Салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Бу борада Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламўзларини муборак ҳадисларида шундай деганлар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг улардан кейин келганлар, сўнг улардан кейин келганларнинг давридир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади. (Имом Бухорий ривояти).
Сўнгги йилларда “Салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишдаги “Сохта салафийлар” барча ақидавий ва фиқҳий масалаларни ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга тадбиқ этишни тарғиб қилсалар-да, аслида уларнинг қарашлари, асосан, ХVIII  асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари ва қарашлари устига қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қарашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб бўлган хаворижлар ақидаси билан йўғрилган.
Бу оқим аъзолари диний масалалар ечимини топишда оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб, унга зоҳиран ёндашиб, гўё муаммога жавоб топгандек бўлади. Уларнинг бу услуби осон ва тўғридек туюлади. Шу йўл билан улар ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринадилар.
Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларимизни “Сохта салафийлар” нинг сохта даъволаридан асрашимиз ва бунинг учун уларга илмий раддиялар бермоқлигимиз лозимдир.
 
 
А.Ганжиев,
Ғузор тумани бош имом-хатиби