Ҳозирги кунда баъзи бир гуруҳлар мусулмонларни бемазҳабликка чорламоқдалар. Аслида мазҳабсизлик хатарлидир.
Аллоҳ айтадики: «(У) сизларни кайсиларингиз чиройлироқ (савоблироқ) амал қилувчи эканингизни синаш учун ўлим ва хаётни Яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир».
Ушбу оятдан кўриниб турибди-ки, инсон қандай амал қилмасин, Яратган ҳузурида жавоб берар экан, шу сабабли амалларимизни чиройли қилиб, Аллоҳ таъоло берган умр-ризк неъматига шукр қилиб, хайрли ва савобли амалларни кўпроққилиб яшашимиз зарур эканлиги кўриниб турибди.
Ислом динига инсон ҳеч вақтда бепаро бўлмаслик кераклиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилинган.
Ҳозирги даврга келиб баъзи бир тоифалар бир неча йиллардан бери амал килиб келинаётган мазҳабларни ва аҳли-сунна вал жамоат уламоларини илмсизликда айблаш бу кулгили ҳолатдир. Барча мазҳаб уламолари ҳар-бир айтилган сўзларини ва масала-масоилларини Қуръони Карим ва ҳадиси-шарифдан олганлар. Эндиликда 12 аср ўтгандан сўнг озгина илм олиб, одоб ўрганмаган баъзи кимсалар мусулмонлар ўртасида турли хил ихтилофлар солиб, ўзаро келишмовчиликларга сабаб бўлишмокда.
Мазҳаб ўзи нима, мазҳаб бу Аҳли сунна вал жамоат уламоларини Қуръон ва суннат (ҳадис) дан чиқариб олган фиқҳий масалалар тўпламидир. Бу борада 4 та мазҳаб уламолари (Ҳанафий, моликий, шофиъий ва ҳанбалий) катта хизматларни амалга оширган.
Аллоҳ таъоло Қуръони Каримни нозил қилди ва унинг ҳукмини ўргатиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар этиб танлади. Ул зот оятларни ўкилиши ва ҳукми, унга амал қилиш тартибларини ўргатди. Худди шунингдек Аллоҳ таъоло илм ато этган зотлар мусулмонларга енгиллик яратиш учун мазхабларни тузиб, акидавий ва фикхий масалаларни хаётга татбик этишди.
Хозирги кунга келиб, илмсиз булатуриб илмни даво килиш бамисоли сўқир одам мен йўл кўрсатаман деб даво килган киши кабидир. Бу илм ўкилади, ўрганилади, сўнгра эса бошка кишиларга ўргатилади.
Хусусан Ҳанафий мазҳабини, Мотуридия ақидасини ҳимоя қилиш учун юртимиздан қанчадан қанча уламоларимиз етишиб чиқиб, бу борада кўплаб китоблар ёзишган.
А.Ганжиев
Ғузор тумани бош имоми