1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Гиёҳвандлик инсон умрининг заволи

30-12-2022, 07:04 346 Ўқиш режими + -
Гиёҳандлик инсон умрининг заволидир. Уни истеъмол қилган кишини динига, ақлига, хулқига ва соғлигига зарар етказади. Тананинг фаолияти сусайиб, қаришлик ҳолати юзага келади. Гиёҳвандлик инсон фикрини ўтмаслаштиради, хотирани сусайтиради, ибодатдан тўсади, шарм-ҳаёни кетказади, меҳр-оқибатни йўқотади. Гиёҳвандликка ружу қўйган одам бора-бора оила, фарзанд деб аталмиш неъматлардан ажралади. Чунки, гиёҳванд кишини кўзига на ватани, ва оиласи, на ота-онаси, на фарзандлари кўринади. Молини ҳам уйини ҳам ва охирида ғурурини ҳам сотади. 
Тўрт мазҳаб уламолари ўзларининг фатволарида гиёҳвандликнинг харом экани, уни ҳалол санайдиган кишини кофир бўлиб қолишини қайта-қайта таъкидлаганлар. Шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, уларнинг тижорати билан шуғулланиш харомдир. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун башариятга ўз тарафидан элчи қилиб юборишини қатор сабаблари бор. Шулардан бири инсонларга тоза ва пок нарсаларни истеъмол қилишга буюришдир ва нопок нарсаларнинг харомлигини умматларга билдириш эканини баён этмоқликдир. Бу борада Қуръони каримда Аллоҳ таъоло марҳамат қилиб айтадики: «У (Пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга харом қилади». 
Шунинг учун инсон соғлигини кетишига ёки унинг ҳалокатига сабаб бўлувчи воситалардан сақланиши лозимдир. Гиҳвандлик кишини секин-секин гоҳида тезда ўдимга олиб боради. Бу нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Бу эса гуноҳи кабирадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қладиларки: «Мўминни лаънатлаш уни ўлдиришга ўхшайди. Дунёда ким ўзини бирор нарса билан ўлдирса, қиёматда ўша нарса билан азобланади». 
Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари беш нарсани муҳофазасини максад қилган бўлиб, улар: «дин», «нафс», «мол», «ақл», «насл»дир. Шариат олимлари уни беш зарурат деб номлаганлар. Гиёҳванд моддалари шариат кўзда тутган беш заруратга бир вақтни ўзида бирдек зарар келтиради. У одамнинг диндан чиқаради, нафсига завол бўлади. Молини беҳудага совуради, ақлини заифлаштиради ва наслини йўқ қилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Саид ал-Худрий ривоят қилади: «Ўзига ҳам, бошқаларга зарар етказиш йўқдир».
Шубҳасиз, ҳозирда ҳеч ким маҳалламизда, туманимизда гиёҳвандликка мубтало бўлган шахс йўқ, - деб айтолмайди.
Жамиятдаги ёмон ишларни тузатишга ҳар-бир мусулмон инсон – масъулдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким ёмон ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар унга қодир бўлмаса тили билан қайтарсин, тили билан ҳам монеълик қила олмаса, унда қалби билан ёмон кўрсин. Ана ўша – иймоннинг энг заифидир».  (Имом Муслим ривояти).
Демак, ушбу ҳадисга кўра гиёҳвандликка қарши курашиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Ўзини, оиласини, яинларини ўйлаган ҳар-бир мўмин-мусулмон гиёҳвандликка гиёҳвандликка қарши курашишда фаол бўлиши зарур.

А.Ганжиев, Ғузор тумани бош имом-хатиби