Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати ва қудрати ила инсонни яратиб, уни барча жонзотлардан азизу мукаррам айлади. Унга ер юзида гўзал яшаши учун барча нарсаларни қулай қилиб яратиб, улардан қандай фойдаланиш ва қандай асраш лозим эканини ҳам баѐн қилиб берди.Аллоҳ таоло ер юзини инсон учун қароргоҳ қилиб яратди. Осмондан баракот сувларини тушириб, шу сувлар билан дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини берди. Бир сўз билан айтганда Аллоҳ таоло бу борлиқнинг барчасини инсон учун яратди.
Аллоҳ таоло инсон зотини ердан яратиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “У сизлaрни ердaн пaйдo қилиб, сизлaрни уни oбoд этувчи этди”.
Бу оятдан маълум бўладики, ер юзини, хусусан яшаб турган юртини, ўз Ватанини обод қилиши – инсоннинг бурчидир. Ер юзини обод қилиш эса энг аввало Аллоҳнинг буйруғига ҳамда Ислом шариатига мувофиқ ҳаѐт кечириш билан амалга ошади.
Баъзи инсонлар Аллоҳ таоло ато этган бу неъматларга шукр қилиб, Унинг йўлидан юрган бўлса, яна бази кишилар Яратганнинг бу неъматларини тан олмай, ҳавойи нафсларига эргашиб осий бўлдилар. Демак, берилган неъматга шукр қилиш, диннинг асл моҳияти бўлмиш эътиқодда ҳам бор экан. Бу эътиқод инсоннинг Яратганга қилган шукрида ўз тасдиқини топар экан.
Шукр қилиш нафақат Аллоҳ таолога яқинликни, шу билан бирга унинг бу дунёдаги ҳаётини ҳам гўзаллашишига, ризқу рўзига барака киришига олиб келар экан.
Ўз навбатида, неъматларни адо этган Зот - Аллоҳ таолога осий бўлиш, инсоннинг шиддатли азобга дучор қилар экан.
Бугунги кунда дунёда юз бераётган кўнгилсизликлар, халқларнинг ваёрона ва қашшоқлик ёқасига келиб қолишига ҳам уларнинг ношукрликлари сабабчи бўлмадимикин?! Ҳозирда миллионлаб инсонлар ўз юртарини ташлаб чиқиб, ўзга юртларда хору зор бўлиб юришларига, фарзандларига бир бурда нон ва ҳаттоки тоза сув топиб бера олмаётган инсонларнинг бу ҳолга тушишларига нима сабаб бўлди? Жавоб кундек равшан, Яратганнинг берган ризқига, замонига шукр қилмаслик, ишбошилар – раҳбарларга итоатсизлик ва дин пешволари – уламоларнинг соф ислом динига чақирган йўлларидан оғишликдир.
Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир”, дедилар”.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан дунѐ ғам-ташвишларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан Қиѐмат куни ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир қийналган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунѐ ва охиратда енгиллик қилади. Ким бир мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг (айбини) беркитади. Банда ўз биродарига ёрдам қилса, Аллоҳ таола унга ѐрдам қилади. ...”, дедилар. (Имом Муслим ривоят қилган).
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир хайрли ишимизда ният ва ихлосимизнинг тўғри бўлишига муваффақ қилсин! Юртимизни тинч-осмонимизни мусаффо айласин!
Музаффар Қосимов, “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари