1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОИЛА - МЎЪТАБАР ДАРГОҲДИР

30-12-2022, 07:59 166 Ўқиш режими + -
Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки юртимиз тинч ва тотув, осмонимиз мусаффо. Кундан кунга яхшилик ва тараққиёт вужудга келмоқда. Давлатимиз фуқаролари тинч ва тотув бекамукўст, ҳар қандай мамлакат фуқароларидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда янги қонун ва фармонлар жорий этилмоқда. 
Биз яшаб турган жамият жуда мустаҳкам билимли, тадбиркор, узоқни кўра биладиган, салоҳиятли ва соғлом бўлишлиги учун барча соҳаларда янгиликлар ва ҳар-хил тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хўш жамият ўзи нимадан ташкил топган? Жамият эса оилалардан ташкил топган. Оила илмли, соғлом ақилли бўлса жамият шунча мустаҳкам бўлади. 
Бугунги кунда айрим оилаларни арзимаган сабаблар билан ажрашиб кетишлиги ачинарли ҳолат. Оила бу муқаддас даргоҳ. Бу даргоҳда инсоннинг келажаги, ғурури, ор-номуси, зурриётлари ва авлоди дунёга келади. Инсон борки ўзидан кейин номи ўчмаслиги учун, авлоди давом этиши учун кексайганда суянчиқ бўладиган, бемор бўлганида эса парвариш қиладиган, халқ орасида кўзини қувончи бўладиган фарзандларга ва уни оқ ювиб оқ тарайдиган аҳли оиласига, ҳатто вафот этганида уни дафн қилиб чироғини ёқиб орқасидан тиловатлар қилдириб, эҳсонлар қилиб, отамни раҳматингга олгин деб дуолар қилиб турадиган фарзандларга муҳтож бўлади. Ҳар қандай нарсани топишни ундан роҳатланишни иложи бор. Лекин дунёда ҳар қандай лаззат фарзанд ёки набира ўрнини боса олмайди. Халқимизда бир нақл бор “Мевадан мағзи ширин”, демак набира фарзандданда суюклироқ бўлар экан. Шундай суюкли фарзандларни бахтли ҳаётни кексайганликдан ташқари ўлгандан кейин ҳам уни манфаати йўлида хизмат қиладиган фарзандларни вақтинчалик маишат ёки куч-қувватнинг борида, ҳали ёшман, ҳамма нарса қўлимдан келади деб ўз бахтига ўзи чанг солиб алданиб, қоқилиб-сурилиб юрган кимсаларни борлиги сир эмас. 
Оиланинг мустаҳкамлиги учун фарзандларни етим бўлиб қолмаслиги ота ва она меҳрига зор бўлиб бировни еганига, бировни ичганига, бировни кийганига ҳавас қилиб отасини ёки онасини меҳрига зор бўлиб отасини ёки онасини қийнаганлигига гувоҳ бўлиб қийналиб юрган фарзандлар тақдири нима бўлади? Ахир фарзанд юракнинг ёғидан бўлади. Ўз юрак  ёғидан бўлган фарзандни ташлаб қўйиб вақтинчалик ҳою-ҳавасга берилиб, осмонларда учиб юрган ота- оналар ухлаб ётган ғафлат уйқусидан уйғониб ўз фарзандларига ва аҳли аёлига эгалик қилиши лозим. Чунки дунёга келган фарзанднинг айби йўқ. Барча айб дунёқараши паст, илмсиз, ақли заиф ота ёки онада эканлиги яққол намоён бўлиб турибди. Ота боболаримиз уйида электр чироғи ичимлик сув қувури, пултли ойнани, диванкресло, Мадонна чойнак Мадонна гилам, инсонни бошдан оёқ кўрсатадиган кўзгу, тўрт фаслда тўлиқ кийиладиган кийим кечак; сотовой телефон, табиий газ, цементланган йўлаклар, чой қайнатадиган тефал ёки дазмол қилгичлар, ҳатто уйида хизмат қиладиган оқ сочида  бўлмаган. Уларда виждон, сабр-тоқат, садоқат, фаросат, одоб, ҳаё, илм, сопол чойнак, сандал лойдан бўлган кулба ва иккита кийими бўлган тўрт фаслга етадиган. Лекин улар жуда тотув ва бахтли яшаган. Ҳатто бирор фарзанди урушда ёки бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этса ака ёки укасини етими хору-зор бўлмасин бировга  қул ёки гап сўз бўлмасин қийналмасин бизни оримиз деб тул ёки бева аёлни кўчага ҳайдаб чиқариб юбормаган. 
Эркакларнинг аёллардан устунлиги кучда, гувоҳ ўтишда (бир эркак киши икки аёлнинг ўрнига ўтади), мерос олишда, имомликка ўтишда (аёл киши имомга ўта олмайди), ҳатто нисбат беришда ҳам бу киши кимнинг ўғли ёки қизи деб сўралса онаси эмас балки отаси айтилади. Демак бунинг исботи ўлароқ 224 минг Пайғамбарлар келган бўлса улардан бирортаси аёл киши бўлган деб зикр қилинмаган. Шунинг ўзи эркакларни аёллардан устун эканлигига далилдир. Агарда аёл эрини писанд қилмаса уни айбини очиб мол мулкини совуриб обрўсига путр етказса у ҳолда у аёлга вазифаси тушунтирилиб насиҳат қилинади. Бу чора иш бермаса аёлни ётоғи ажратилинади. Агарда бу ҳам иш бермаса зарар берилмайдиган даражада урилади.  Яратган Аллоҳ таоло барчамизни оилаларимиз бахтига ҳамиша бош бўлишимизни ўзи насиб айлансин!       
         
 
 Музаффар Қосимов, 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом 
билим юрти маънавий-маърифий
 ишлар бўйича мудир ўринбосари