Ҳаддимизни билайлик
7827
3-11-2022, 13:40
158
Ўқиш режими
+
-
Аллоҳ таоло бизларни ёмон ишлардан қайтариб, яхши ишларга буюрган. Ана шу қайтариш ва буюришни ҳисобга олган ҳолда яшасак ўз ҳаддимизни сақлаган бўламиз.
Баъзи бир гуруҳлар ўз ҳадларини билмасдан, бошқаларнинг ишларига аралашмоқдалар. Улар мўмин-мусулмонлар орасида фитна-фасод тармоқдалар. Бу эса энг ёмон ҳаддидан ошишдир.
Ислом дини азалдан фитна-фасодга қарши курашиб келади. Ислом дини ошкора ва ботиний фитналардан қайтариб, ундан паноҳ тилашга буюрган диндир. Аллоҳ таоло мусулмонларни тафриқага бўлинишдан қайтариб, адолат ва тўғрилик йўлида бирлашишга чақиради. “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”... (Оли Имрон, 103).
Демак, ўзаро келишмовчиликда, низода ва ихтилофда бўлиш, турли оқим ва фирқаларга бўлиниш шу халқнинг сусташиши ва қувватининг кетиб қолишига сабаб бўлади. Биз аксинча бўлишимиз, яъни бирлашишимиз, бир ёқадан бош чиқаришимиз ва бу мустақил юртимизни турли ёт ғоя ва кучлардан кўз қорачиғимиздек асрашимиз лозим бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими