1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дарахт экиш савоб

5-11-2022, 09:29 744 Ўқиш режими + -
Куз фасли дарахт кўчатларини экиш учун айни муддао бўлган вақт ҳисобланади. Деҳқонларимиз тажрибасига кўра куз фаслида экилган дарахт кўчатлари бехато кўкариб, ўзининг яхши самарасини беради. Шундай кунларда юртимизда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан “Яшил макон” экологик лойиҳаси доирасида миллионлаб туп дарахт ва бута кўчати экилмоқда. 
Албатта, дарахт кўчати экишда катта савоб бор. Бу ҳақда жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Агар бир банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Муслим ривояти).
Дарахт экиш билан инсон ўзидан кейин садақаи жория қилган бўлади. Садақаи жориядан эса инсонга то қиёматгача савоб етиб боради. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Агар бирор банда бирон кўчат экадиган бўлса, ундан инсон, ҳайвон ёки қуш еса, бу ўша бандага қиёмат кунигача садақаи жория бўлади”, дейилган (Муслим ривояти).
Келинг, юртимизда давом этаётган дарахт кўчати экиш ишларида фаол иштирок этайлик!
 
          
Р. Акбаров,