Фатво эмас, васваса
7873
11-11-2022, 09:34
147
Ўқиш режими
+
-
Айрим кишилар динда етарли илмлари ва малакалари бўлмасдан туриб, ҳар хил масалалардан фатво бермоқдалар. Аслида, бу фатво эмас, жоҳил кишининг васвасадир.
Баъзи инсонлар қаерга борса динда йўқ ёки мустаҳаб бўлган амални одамларга фарз ёки вожиб даражасига чиқартириб уни қилишга тарғиб қилади. Масалан имом намозни тугатганидан кейин хоҳлаган томони билан халққа юзланиши мумкин. Ғулувга кетганлар эса фақат ўнг томонинг билан бурилишинги шарт деб туриб олишади. Аллоҳ таоло мусофирга намозни икки ракъат қилиб ўқишга рухсат берса, ўзини тақводор қилиб тўлиқ ўқишга ҳаракат қилади. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандаларига фарз қилган амалларни қилганларни яхши кўрганидек, берган рухсатларга амал қилганларни ҳам яхши кўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофирга қисқартириб ўқишни Аллоҳнинг садақаси деганлар. Ундай тақвони даъво қилувчилар эса худди Аллоҳ таолога “садақанг керак эмас” дегандек муомала қиладилар.
Аллоҳ таоло барчамизни адашишликлардан сақлаб, Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!
Муҳаммади ҚОРАЕВ
- Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби