1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Зинокорнинг касофати...

15-11-2022, 11:30 782 Ўқиш режими + -
Бугунги ҳаётга назар ташлаганимизда, жудаям қўрқинчли ҳодисаларнинг гувоҳи бўлиб бормоқдамиз. Ҳар куни телевидиния, газета, журнал ва интернетда зино ишлари муккасидан кетиб бораётганлигини ўқиб, кўриб ҳайратдан ёқа тишлайсан киши. Аёл ва эркакларнинг ҳаётга ўта енгил-елпи қараётганликларини гувоҳи бўламиз. Айниқса, эрлик аёлларни пок, ҳалол умр йўлдоши бўла туриб, номаҳрам эркаклар билан “ишқий” муносабатда бўлаётганликларини қандай баҳолаш мумкин? Зинони бадали шунчалар оғирки, буни улар билишармикин дейсан киши. Эртага бундай аёлларнинг фарзандлари ким бўлади? Дунёга зинокорларнинг кўпайиб бораётганлиги сабабидан оилаларнинг қанчаси бузилиб бораётганлиги, ўртада сарсон фарзандлар етим бўлиб, ота-она меҳридан узилиб бораяпти ахир! Қанчадан қанча зино оқибатида туғилган фарзандлар тақдири аянчли тус олаётганлигини наҳотки ўйлашмайди улар! Минг афсуски, жавобсиз қолаётган саволлар кўп...! Кимки зино ва фахш иш қилиб юрса, унинг бадалини фарзанд ва набиралари албатта тўлаб беради. Қолаверса, зино қарз. Ким зино қилса тўлаб беради дейилган. 
Қадимда бир киши туя сотиб олади. Туянинг эгаси туясини фақат битта айби борлиги, ҳар замонда туяси юрмасдан фақат бир жойда тик туриб қолишини, юрмаслигини айтади. У киши туяни бу камчилигига эътибор қилмасдан уни сотиб олади. Бир куни у киши сафар кетиши керак бўлиб қолганда, сафар олдидан аёлини чақириб, токи сафардан қайтгунига қадар ўз укаси оиласидан хабардор бўлиб туришини айтиб кетади. Йўлда кетаётиб, туяси юрмасдан тик туриб қолади. Ҳарчанд туяни юрдиришга ҳаракат қилмасин ўрнидан қўзғата олмайди. Шунда шогирдига бориб уйимдан хабар олиб қайтгин дейди. Агар уйимда бегона инсонни кўрсанг, хотинимга номимдан “талоқ”ини бергин дейди. Шогирди бориб не кўз билан кўрсинки, устозини аёли унга хиёнат қилганлигини гувоҳи бўлади ва устози аёлига “талоқ” берганлигини айтиб қайтади. Шунда шогирди устозига ҳайратомуз боқиб, бўлган ҳолатни айтганда, устози хотинининг отаси аёлларга нисбатан бефарқмаслигини айтади ва отанинг бузуқ ахлоқи қизига борлиги албатта унинг ҳам фарзандларидан ахлоқи бузуқ фарзандлар чиқишлигини биргина туянинг ҳатти-ҳаракатида исботини кўрганлигини айтади.     
Хулоса ўзингиздан...!
 
 
Нилуфар Аҳатовна
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти