1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фирқаланиш Исломда йўқ

17-11-2022, 10:06 193 Ўқиш режими + -
Ислом дини мўъмин-мусулмонларни фирқаларга бўлинишдан қайтаради. Бу ҳақдаАллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Динни барпо қилингиз ва унда фирқаларга бўлинмангиз!” ( Шуро сураси, 13-оят). 
Аллоҳ таолонинг розилиги фирқаларга бўлинмасликда ва мўъмин-мусулмонларнинг Исломда жам, ҳамжиҳат бўлишларидадир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло сизлар учун уч нарсада рози бўлиб, уч нарсада норозидир. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилсангиз, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаб, фирқаланиб кетмасангиз рози бўлади. Аммо “деди-деди” деб беҳуда гапни кўпайтирсангиз, кўп савол берсангиз ва мол-дунёни беҳудага сарф қилсангиз сиздан норози бўлади”, дедилар.
Шу сабабли Аллоҳ таоло барчамизни фирқаланишдан сақлаб, Ўзининг рози бўладиган ишларига муваффақ қилсин!
 
Р, Акбаров,