1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тинчлик - энг олий неъмат

22-11-2022, 10:42 288 Ўқиш режими + -
Инсоният яшаш давомида эзгу мақсадларга етиш учун доимо изланади ва ҳаракатда бўлади. Эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч тинчлик ва осойишталик муҳитидир. Одатда, тинчлик сўзи кишини безовта қилмасликни, ҳолатларнинг тинч ва осойишта, уруш-жанжалсизлигини, ҳаёт ва турмуш тизимини бир меъёрида бўлишлигини ифода этади. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади. Буларни акс эттирувчи муқаддас қадриятларимиз, миллий урф-одат ва расм-русумларимиз, динимиз бевосита хотиржамлик силсиласига узвий боғлиқдир. Халқимиз тинчлик ва осойишталикни истаб кундалик ҳаётида қатор диний ва миллий фазилатларни амалга оширади.
Урушлар сабабидан меҳр-оқибат, инсонийлик унутилади, ҳар қандай эзгу амаллар, улуғ мақсадлар поёнига етмайди. Ер қанчалик кенг бўлишлиги билан шунчалар тор ва зиқ кўринишга мубтало бўлади. Демак, хотиржамлик, осойишталик неъматини сўрашликда доно халқимиз нечоғлик тўғри ва гўзал йўл танлаган.
Тинчлик энг олий неъмат эканлигини дунёдаги барча халқлар бирдек эътироф этади. Динимизда эса тинчлик — инсон қалбининг хотиржамлигидан бошланади. Бу хотиржамлик инсонга, кейин унинг оиласига кўчади. Оиладан эса қўни-қўшни, маҳалла-кўй ҳамда қариндош-уруғлар ўртасидаги муносабатга ўтади. Сўнгра бунинг оқибатида жамиятдаги ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади.
Барчамиз ҳозирги пайтда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаб, ён-атрофимизда бўлаётган ҳодисалардан огоҳ бўлиб, аҳоли ўртасида тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, дунёнинг турли мамлакатларида давом этаётган нотинчликлар хусусида, уларнинг асл сабабларини янада яхшироқ тушунмоқдамиз. Албатта, мамлакатимизда рўй бераётган ривожланиш ва тараққиёт  юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликнинг эвазига бўлаётганини унутмаслик керак.
 
Акбархон Асқаров 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом
билим юрти ўқитувчиси