1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Илмга тарғиб

22-11-2022, 14:28 194 Ўқиш режими + -
Маълумки, муқаддас динимиз ҳар бир инсонга эътибор қаратишга, уларнинг шахсиятларига нисбатан эҳтиром ила муносабатда бўлишга буюради. Айниқса, алоҳида эъзоз ва эҳтиромга муносиб зотлар дунёвий ёхуд диний илм аҳллари бўлсин десак адашмаган бўламиз. Муқаддас манбаларимизда илм аҳлларининг мартабаси баланд бўлишига далолат қиладиган оят ва ҳадислар бисёрдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
 
يَرۡفَعِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَٱلَّذِينَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ دَرَجَٰتٖۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِير
 
Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. 
(Мужодала сураси 11-оят). 
Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло: 
 
 قُلۡ هَلۡ يَسۡتَوِي ٱلَّذِينَ يَعۡلَمُونَ وَٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَۗ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَٰبِ 
 
Айтинг: “Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина панд-насиҳат олурлар (Зумар сураси 9-оят) дея илм берилганлар илмсизлар билан баробар бўла олмаслигини эслатади.
Абу Амома ал-Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши ҳақида гапиришди. Уларнинг бири обид, иккинчиси эса олим эди. Шунда Расулуллоҳ алайҳиссалом: "Олимнинг обиддан ортиқлиги ҳудди менинг сизлардан энг куйи даражадаги кишидан ортиқлигимга ўхшайди”, - дедилар (Имом Термизий ривоятлари).
 
 وَإِنَّ الْعَالِمَ لَيَسْتَغْفِرُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ، حَتَّى الْحِيتَانُ فِي الْمَاءِ، وَفَضْلُ الْعَالِمِ عَلَى الْعَابِدِ كَفَضْلِ الْقَمَرِ عَلَى سَائِرِ الْكَوَاكِبِ،
 
"Албатта олимга осмонлардаги ва ердаги нарсалар ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Олимнинг обиддан ортиқлиги ойнинг бошқа юлдузлардан ортиқлиги кабидир" дея Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг марҳамат қилишлари илм аҳлларининг фазлига кифоя қилади.
Билимсизликдан маърифат сари интилиш динимиз талабидир. Қуръони каримда ҳам мусулмонлар барча нарсанинг ҳақиқатини билиш учун доимо илм пайида бўлишга чакирилади. Пайғабаримиз алайҳиссаломга илмни зиёдалигини сўраш буюрилган. Куръони каримда бу хакда шундай дейилади:
وقل رب زدني علما
яъни: "...Роббим, илмимни зиёда қилгин", дегин" (Тоҳа сураси, 114-оят).
 Инсоният учун фойдали бўлган ҳар қандай илм Исломда ардоқланади. Замонавий билимлардан дарс берувчи устозлар ҳам яхши ниятлари сабаб ажру савобга эришадилар.
Илм эгаларини қадрлаш ва эҳтиром қилиш шаръан вожиб амаллардандир. Зеро, улар ўтган улуғ зотлар ва олимларнинг меросхўрларидир. Мамлакатимизда ҳам устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмокда. Жамиятнинг маънавий-маърифий даражаси устоз ва мураббийларга бўлган муносабатга қараб баҳоланади. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил килувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаëтган устоз ва мураббийларимизни ҳар вақт ҳурмат қилишимиз ва эъзозлашимиз лозим.
Аллоҳ таъоло динимиз ва ватанамиз равнақи йўлида хизмат қилаётган илм аҳлларига мадад берсин ва  Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин!
 
 
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти
Ҳомидов Ҳикматуллохон