Ижтимоий тармоқларда гуруҳлар фитнага сабаб бўладиган иддаоларни қилмоқдалар. Бу иддаолари орқали улар Ислом динини қадриятларини тушунмаган ёшларимизни йўлдан уришга уринмоқдалар. Фитна ва уни юзага келтирадиган сабаблардан сақланиш зарурдир. Чунки фитна ва унга сабаб бўладиган ишларни қилиш Ислом динида қораланади. Қурьони Каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики, “Фитна одам ўлдиришдан ёмонроқдир”.
Ушбу оятда кўриниб турибдики, барча мўмин мусулмонлар ўртасида раҳна соладиган фитналардан огох бўлиб яшамоқлиги даркор. Ҳозирги даврда ушбу тармоқлар орқали динимизни асл моҳиятини тушунмаган ёшларимизни йўлдан адаштириб, имон-эътиқодга зид келадиган, хатти-ҳаракатларни содир этишга ундалмоқда.
Хулоса қилиб айтамизки, интернет тармоқларидаги фитналардан сақланалишлик бугунги кундаги муҳим вазифалардандир.
Р. Акбаров
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими