Муқаддас Ватанимиз маҳияси давлатимиз суверенитетининг рамзларидан биридир. 10-Декабр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кундир.
Барчамизга маълумки, 1992 йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган эди. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини севимли шоиримиз Абдулла Орипов ёзган ва Мутал Бурхонов мусиқа басталаган.
Давлатимиз мадҳияси Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши ҳамда ёпилиши вақтида ижро этилади.
Маълумки, дунёдаги ҳар бир давлатнинг ўз мадҳияси бор. Бу мадҳия давлатнинг шавкату-шонини, қудрати-ю,бирлигини билдиради. Мадҳия ўша ерда яшаётган халқларни ютуқ ва ғалабалар сари илҳомлантира ва ундайди.
Давлатиимизнинг мадҳияси ўзида бутун халқининг асрий орзу-умидлари, шижоати, ғайрати, фахри, ғурурини ифода этади. Давлатимиз мадҳиясини чет элларда ёшларимиз спорт мусобаларида қатнашиб ғалабани қўлга киритган пайтларида ижро этилаётганини кўрсанг тўлқинланиб кетасан.
Шу дақиқаларда беихтиёр ҳар биримизнинг кўнглимизда ажиб бир ҳаяжон, фахру-ғурур туйғулари уйғонади. Шундай пайтда “Шуҳратинг порласин, токи бор жаҳон” деган мисраларни баралла такрорлар экансан,
мадҳия халқимизнинг фахру-ғурури, унинг қадри ва келажаги буюк эканлигига яна бир карра амин бўласан.Бекмурод Саҳриев - ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги масъул ходими
Бекмурод Саҳриев - ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги масъул ходими