10-Декабр куни 10-Декабр куни Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кундир. Маълумки, 1992 йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган эди.
Мана ўшандан бери 31 йил ўтди. Ўтган йиллар давомида Давлатимиз мадҳияси халқимизга фахр-ғурур ҳис туйғуларини уйғотмоқда. Мадҳия янграр экан давлатимизнинг шавкату-шонини, қудратини қанчалик юксак эканлигини кўз ўнгингдан ўтади. Давлатиимизнинг мадҳияси ўзида бутун халқининг асрий орзу-умидлари, шижоати, ғайрати, фахри, ғурурини ифода этади. Давлатимиз мадҳиясини чет элларда ёшларимиз спорт мусобаларида қатнашиб ғалабани қўлга киритган пайтларида ижро этилаётганини кўрсанг тўлқинланиб кетасан.
Шу дақиқаларда беихтиёр ҳар биримизнинг кўнглимизда ажиб бир ҳаяжон, фахру-ғурур туйғулари уйғонади. Юрт мадҳияси токи жаҳон бор экан жаранглаб, халқимизни янги марралар сари, янги ютуқлар сари ундайверсин!