1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Вашингтон Ирвинг

10-12-2022, 15:39 427 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америкалик тарихчи Вашингтон Ирвинг ёзади: «Муҳаммад (алайҳиссалом) эришган ҳарбий ютуқлар у зотда ҳеч қандай такаббурлик ва ғурурни пайдо қилмаган эди. У зот урушни Ислом тараққиёти учун олиб борган, шахсий манфаат сабабидан эмас.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муваффақиятнинг энг чўққисида турган вақтларида ҳам ўз камтарлиги ва тавозесини сақлаб қолган. У зот саҳобаларининг олдига борганида, улар ўринларидан туриб кутиб олишларига ёки ортиқча такаллуф қилишларига асло йўл қўймас эди.
Муҳаммад алайҳис саломнинг мақсади буюк давлат барпо этиш бўлган бўлса, шубҳасиз, Ислом ана шундай давлат бўлди. У зот давлатни амалда адолат ила бошқарди. У зот ҳукуматни ўз оила аҳлларига мерос қилиб қолдириш ҳақида ҳеч қачон ўйлаган эмас».