1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАРБИЯ – КЕЛАЖАК ГАРОВИ

13-12-2022, 12:41 212 Ўқиш режими + -
    Янги Ўзбекистонда ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, 
она Ватанга фидоий ва жонкуяр инсонлар бўлиб улғайиши, шонли 
тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахирланиб яшашлари 
учун барча куч ва имкониятимизни тўлиқ сафарбар этамиз.
 
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
 
Аллоҳ таоло инсонларни дунёдаги барча нарсалардан мукаррам ва афзал қилиб қўйганлиги ҳақида ўзининг каломида марҳамат қилиб: “Батаҳқиқ, Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик”деган. (Исро сураси 70-оят)
Инсон ҳақиқатдан ҳам мукаррам бўлади қачонки одоб ахлоқда, таълим тарбияда ва инсоий сифатлар билан сифатланганда ҳақиқатда ҳам барча мавжудотлардан мукаррам ва афзал бўлади. Аксинча инсонга нолойиқ бўлган сифатлар билан сифатланадиган бўлса ўзининг инсон деган номига муносиб бўлмай қолади. Кишилар қайси ишлар ўзларига муносиб ва келажагига фойдали эканини шу инсон зотини яратган Яратувчи Аллоҳ таоло билувчидар. Аллоҳ таоло Ўз бандаларига бажаришлари керак бўладиган ишларни инсонлар орасидан бирларини танлаб фаришта воситасида етказган. Биз инсонлар бажаришимиз ўзимиз учун фойдали бўлган ишларни Аллоҳ таолонинг набий ва расуллари орқали ва уларнинг суннатлари орқали билиб олганмиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муборак ҳадисларида “Мен   карамли  ахлоқларни  тамомига   етказиш учун  юборилганман”, деб айтганлар. (Имом Байҳақий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган муборак ҳадисларида. “Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз” дедилар. 
Сўнгра Абу Ҳурайра Агар хоҳласангиз: “Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша, энг тўғри диндир», деган оятни ўқинг”, дер эди. (Имом Бухорий ривояти).
Ушбу ҳадисда Аллоҳ таоло инсонларни яратиш пайтида соф табиат билан яратса ҳам, кейинчалик инсонлар, хусусан, ота-она тарбияси сабабли бу софликка футур етиши, унинг бузулиши ҳақида мисоллар билан чиройли тарзда тушунтирилмоқда. Яъни, ҳар бир ҳайвон боласи онасидан бус-бутун туғилади. Бирортасининиг қулоғи ёки бурни кесилмаган бўлади. Аммо эгалари белги қўйиш мақсадида ва яна бошқа ниятда қулоқларини кесадилар, бурунларини кесадилар ва ҳоказо. Шунга ўхшаб, инсон ҳам онадан соф табиат билан туғилади, у яҳудий, насроний ёки мажусий бўлиб туғилмайди. Ота-онасининг тарбияси туфайли яҳудий, насроний, мажусий ёки дунё танийдиган олим ёки қўй боқадиган чўпон бўлади. 
Шу сабабдан ҳам фарзанд тарбияси азалдан халқимиз учун энг муҳим масалалардан бўлиб келган. Муқаддас динимизда ҳам фарзанд тарбиясига, уларни жамиятга, юртига, халқига ва динига фойда келтирадиган қилиб тайёрлашга катта эътибор қаратилган. Бунда ота-оналарнинг ўрни беқиёс, шу билан бирга, ўта масъулиятлидир. 
 
Нурулло Халиков,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус
ислом билим юрти ўқитувчиси