1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернет тармоқларидаги мутаассибона даъволарга раддия

15-12-2022, 09:08 35 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм
Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салом ва саловотлар бўлсин!
Интернет тармоқларида айрим кишилар ўзларининг тур хил даъволарини қилмоқдалар. Уларнинг даъволари мутаассибона даъволардан ўзга нарса эмас. 
Хўш, аввал мутассиб дегани нима, деган саволга жавоб бериб ўтайлик
Ўзбек тилимиз бой тил бўлиб, унда бошқа тиллардан кирган сўзлар кўп учрайди. Шундай сўзлардан бири «мутаассиб» деган сўздир.  «Мутаассиб» деган сўз аслида арабча сўз бўлиб, у «ўта берилган», «фидойи» деган маъноларни англатади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «мутаассиб» сўзига «Мутаассиб (арабча)- ўта фидойи берилган; ғайратли» деб изоҳ берилади. 
«Ислом энциклопедия» китобида эса «мутаассиблик» ҳақида қуйидагилар айтилади: « Мутаассиблик, фанатизм-ўз эътиқоди тўғрилигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш. Мутаассибликка йўлиққан одамлар ёки гуруҳлар жамиятда беқарорликни вужудга келтиришга уринади. Инсоният тарихида бундай эътиқоддан ғаразли мақсадларда фойдаланилган. Мутаассибликнинг пайдо бўлишига диний зиддиятлар, шунингдек, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларнининг ҳал қилинмагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Мутаассибликнинг асосий сабабларидан бири диний илм-Қуръон, ҳадис ва шариатни билмасликдир. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди».
 
Баьзан одамлар  орасида диний ахкомларни нотўғри тушуниш, унга ҳаддан ошиш, Ислом аҳкомларига эьтиқод қилишда қаттиқ (мутаассиб) йўлни тутадиган кишилар учраб туради.  Бундай кишилар ўзлари эътиқод қиладиган махсус йўлни ўзлари учун белгилаб олиш ҳолатлари мавжуд. Ўзларига эргашадиган кишиларни ҳам шу йўлда маҳкам, қаттиқ бўлишни талаб этадилар.  Бу эса мутаассибликни келтириб чиқаради. 
Ислом дини мутаассибликни қоралайди, балки бағрикенг бўлишга, бошқаларга нисбатан тўғри бўлишга, яқин бўлишга чақиради. Бу ҳақда  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
 “Албатта дин енгилдир. Ким динга қаттиқ (мутаассиб) лик қилса, албатта (дин) уни енгади. Бас тўғри бўлинглар ва яқин бўлинглар” (Имом Бухорий ривояти) деб марҳамат қилганлар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни мутаассибликка берилиб кетишдан сақлаб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом бўлишга муваффақ қилсин!
 
Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими