1445 йил 12 Зулқаъда | 2024 йил 19 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:47
Sunrise
05:21
Dhuhr
12:33
Asr
17:37
Maghrib
19:46
Isha
21:21


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Интернет тармоқларида жоҳилона ҳолда фатво бераётганларга раддия

15-12-2022, 09:13 39 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида диний жиҳатдан турли хил масалаларда ҳеч нарсани ўйламай фатво берадиган кимсалар кўплаб учраб турибди. Инсонда бировнинг айбини қидириш, унга бўлса-бўлмаса маслаҳат бериш каби ҳолатлар кўпинча биринчи “план”га чиқади. Ўзини камчилиги ва нуқсонларига эса кўп ҳам эътибор беравермайди. Айниқса, диний жиҳатдан бировга бирон нарса дейиш учун инсонда етарли диний савод бўлиши керак. Ўзи динда етарли билимга эга бўлмай берадиган фатволари жоҳилона берилган фатводан бошқа нарса эмас.
 
 Фатво берадиган инсон араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган бўлиши лозим. Уламоларимиз  бирор - бир масала юзасидан ҳукм чиқаришда,  аввало, мазҳаблар таълимотига таянишади, агар уларнинг бирортасида масаланинг ечими топилмаса, мусулмонларга осонлик ва қулай шароит яратиш нуқтаи - назаридан  фатволар чиқаришади. 
 
Интернет тармоғидаги илмсиз кишиларнинг “жиҳод”, “байъат”, “такфир”, “бемазҳаблик”, “ҳижрат” каби масалалардаги асоссиз “фатволари” жоҳилона берилган фатво ҳисобланади.
 
Хулоса қилиб айтамизки, диний жиҳатдан етарли илм, тажрибага эга бўлмай туриб берилган фатволар одамларни адаштиради.
 
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилиб, турли хил адашишлардан Ўз паноҳида асрасин!
 
 Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими,
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби