Тарихини билмаган, ўзлигини англамаган халқнинг келажаги йўқ. Шу боис мустақиллигимизни кўз қорачиғидай асраш, мустаҳкамлаш, Ватанга садоқат сингари муқаддас тушунчаларни ёшларимиз онгига чуқур сингдириш даркор. Улар оқни қорадан, ҳақни ноҳақдан ажрата олсин. Зеро, ватанпарварлик ғояси онгига чуқур муҳрланган, дунёқараши кенг, ҳар жиҳатдан билимли, зукко, ҳамиша огоҳ авлодни ҳеч ким енголмайди. Элим деб, юртим деб ёниб яшаётган бундай навқирон авлодга четдан ҳеч ким ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Ватан озодлиги, юрт тараққиёти йўлида жонини фидо қилган аждодларимизни хотирлаш, уларнинг руҳи покларини шод этиш эзгу амаллардандир.
Мустақиллик шарофати билан миллатимиз, халқимиз шаъни, қадр-қиммати, ғурур-ифтихори, маънавияти ва миллий қадриятлари қайта тикланди. Мустабид тузумнинг турли даврларида қатағон қилинган, қатл этилган юзлаб юртдошларимиз, Ватанимизнинг фидойи фарзандлари хотираси абадийлаштирилди, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.
Қадимий Мовароуннаҳр ва Хуросон фарзандларининг жаҳон илму зиёси тарихига зарварақлар ила битилган асарлари оз эмас, Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мусо Хоразмий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа юзлаб зотларни дунё яхши билади. Қадимда Шарқ халқларининг илмий-маданий алоқалари кучли бўлган ва сизу-биз ёшлар ҳозирги тинч ва осуда юртнинг тинчлиги учун Аллоҳ таолога шукрлар қилиб аждодларга муносиб ворислар бўлишга ҳаракат қилмоғимиз зарур бўлади.
Ўзбекистонда яшайдиган кимки бўлмасин, ҳар қайси оиланинг, ҳар-бир фуқаронинг, меҳрибон оналарнинг, улуғ боболаримизнинг тинчлиги осойишталиги ва тотувлиги учун бутун борлиғимизни бахш этсак аждодларга муносиб авлод ҳисобланамиз.
Ғарбдаги айрим кучлар томонидан ахлоқсизлик шахс эркинлиги деб, беҳаёлик демократия тантанаси деб тарғиб этилаётган бир вақтда халқимиз миллий ўзлигини ўз маънавияти ва миллий ғурурини сақлаб қолишга интилиш табиий, албатта, шундай экан, “маънавий таҳдид” тушинчаси мавҳум, ўйлаб топилган хавф хатар эмас, балки реал ижтимоий ҳодиса ифодасидир, деб айтишга асос бор. Уларга қарши дастуриламалимиз – миллий ғоямиз бор.
Миллий ғоя ҳар биримизга келажакка ишонч, мадад, куч ғайрат беради. Бизларни бунёдкор ишларга, Ватан, миллат, мустақиллик йўлида буюк ишларга сафарбар қилади. У – Ўзбекистон халқини озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётга элтувчи ҳаётий дастурдир. Айни шу фикрни эътиқодимизга айлантириш, хар бир фуқоро, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшлар онгига сингдириш - энг муқаддас, шарафли бурчимиздир.
Миллий тараққиётимизнинг ҳозирги босқичида таълим муассасаларининг муҳим вазифаларидан бири – ёшларни юксак ғоявийлик ва миллий ғояга содиқлик ёт мафкураларга қарши муросасизлик руҳида тарбиялашдир.
Ёшлар дунёқарашидан соғлом эътиқод, ишонч ва миллий қадириятларнинг устуворлигини таъминлаш, ёт мафкурага қарши
Иммунитетни тарбиялашда:
- миллий ғоя билан қуроллантириш
- ҳаёт ҳодисаларини дунёвийлик, илмийлик тамойиллари асосида таҳлил қилиш ва баҳолашга одадлантириш;
- ўз қарашларини ҳимоя қилишга ўргатиш;
- ёшларнинг бузғунчи мафкурага ҳар доим, ҳамма жойда муросасиз бўлишига тайёр бўлишларига эришиш зарур.
Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш:
- педагог кадрларнинг ғоявий – назарий ва услубий тайёргарлигига боғлиқ. Ҳар бир ўқитувчи, энг аввало, миллий ғоямизнинг тарғиботчиси бўла олиши шарт. Ҳар бир тарбиявий – маърифий тадбир маънавий душманларимизга қарши ғоявий ўқ бўлиши лозим.
Мафкуравий иммунитетни шакллантириш – жамиятнинг энг муҳим вазифаси ёшларнинг миллий ҳис – туйғулари, мақсад ва интилишлари, маънавий – маърифий ва руҳий – аҳлоқий даражасига бевосита боғлиқ бўлган долзарб ҳодисадир.
Одатда, дин инсонга маънавий озиқа беради. Бинобарин, жамиятни турли иллатлардан тозалашда, инсоннинг ҳалол ва пок, диёнатли бўлишида унинг роли катта. Бироқ, кейинги пайитларда динни тушиниш ва тушинтириш ишлари айрим кишилар томонидан бошқача талқин этилмоқда.
Айни пайтда баъзи ёшларимиз турли ёт ғояларни холис ахборот манбаи сифатида қабул қилаётганини ҳам эътибордан қочирмаслик керак. Шундай экан, ёшларимиз ёт мафкураларнинг “меҳрибонлиги”, “холислиги”, “дўстоналиги” ортида нима ётганини чуқур англаб олиши лозим. Яъни, уларнинг замирида мунтазам ўзгариб турувчи жонсарак ақидапарастлик тарғиботи турганини тушиниб бориш керак.
Ёшлар тарбияси ҳар бир даврнинг ўта долзарб масаласи бўлиб келгани айни ҳақиқат.
Ислом таълимотида ёшлар тарбияси жуда муҳим ўрин тутади. Исломнинг дастлабки ўн уч йилида, яъни Макка даврида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг онг-у шуурига Аллоҳнинг якка ягоналигини сингдириш баробарида уларга одоб-ахлоқ масалаларини ўргатишга алоҳида эътибор қаратганлар. Бу борада ўз ёнларига 8-16 ёшли (Али, Талҳа, Зубайр) каби кўплаб ёшларни олиб, аввало, уларнинг таълим-тарбиясига алоҳида аҳамият берганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳеч бир ота-она фарзандига гўзал тарбиядан кўра қимматлироқ мерос қолдира олмайди”, демаган.
Ҳадиси шарифда: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, дейилаган.
Абу Али ибн Сино ёш авлод тарбиясининг ибтидоси қандай ва нималар билан бўлиши ҳақида қуйидагиларни айтган эди: “Ёш бола бошланғич таълим ва тилга доир қоидларни ёд олганидан кейин у машғул бўлиши мумкин бўлган касб-ҳунар ва санъатга мойиллигига қараб уни шунга йўллаймиз. Агар у коибликни хоҳласа тил, хат ёзиш, нутқ сўзлаш ва одамлар билан муомала қилиш кабиларга далолат қиламиз. Албатта, бу ўринда боланинг майли аҳамиятга эга” (“Исломий тарбия ва унинг фалсафаси”, Муҳаммад Атия, 197-бет).
Бугунги дунёдаги мураккаб мафкуравий вазият ёшларимизда ғоявий иммунитетни тарбиялашни фаоллаштиришни талаб қилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларимизда ишончни, мустақил, ижодий фикрлашни шакллантириш, Ватаннинг тақдирига маъсуллик ҳиссини ривожлантириш ва албатта, бизга ёт бўлган одатлар ва қарашларга нисбатан собит эътиқодни яратиш зарурлиги ҳақида ҳаққоний фикрларида ўз ифодасини топган.
Чиндан ҳам Ўзбекистонимизни дунёдаги тараққий этган давлатлардан бирига айлантириш учун фарзандларимизда соғлом эътиқод ва дунёқараш, умуммиллий бирлик бўлмоғи даркор. Таълим муассасаларида жорий қилинган янги ўқув фани – “ Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар” ана шу бирликни, эътиқодни шакллантиришга қаратилган ўта муҳим, долзарб восита бўлиб хизмат қилади.
Маълумки, мафкуравий иммунитетни шакллантириш бирданига юз бермайди. У миллий манфаатлар устуворлиги нуқтаи назарини шакллантириш ҳамда талабаларнинг янги, холис билимларга эга бўлишлари билан амалга ошади.
Бу фан бошқа ижтимоий – гуманитар фанлар билан биргаликда ёшларнинг сиёсий қарашларини шакллантиради ҳамда ёт мафкураларнинг кўринишларига муросасизликни тарбиялайди. Бунда миллий қадриятлардан фойдаланиш алохиҳа аҳамият касб этади. Албатта, бу масъулиятли ишда ўқитувчиларнинг шахсий намунаси, маънавияти, ҳаётга бўлган ғоявий-сиёсий муносабати катта рол ўйнайди.
Таълим муассасаларида болалар ва талабаларнинг ёшига мос миллий ғояни сингдиришнинг дифференциал педагогик – психолагик дастурлари ва янги педагогик технологияларини яратиш ўқувчи ёшларда:
- мустақил фикрлаш малакасини шакллантириш;
- ён атрофдаги воқеаларга дахлдорлик туйғусини ривожлантириш;
- фаол фуқоролик позициясини шакллантириш;
-ўзига ишончни мустаҳкамлаш;
-тафаккурини бойитиш;
-интеллектуал салоҳиятини шакллантириш;
- мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш;
-онгли яшашга – ўз ақли ва фикрига, инсоний мафкура ва аниқ миллий ғояга суяниб ҳаёт кечиришга ўргатиш;
- миллий ғояга бўлган қизиқишни ошириш.
Бир сўз билан айтганда миллий ғоя ана шундай воситалар орқали ёшларимизнинг мақсади, ҳатти–ҳаракатларининг маънавий асосига айлантирилгандагина самарали бўлади.
Меҳмонали Ғуломов(
Қамаши тумани Санчиқул жоме масжиди имом-хатиби)