1445 йил 27 Шаввол | 2024 йил 05 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:06
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:34
Asr
17:30
Maghrib
19:33
Isha
21:01


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ислом дини ихтилофни қоралайди

20-12-2022, 13:58 37 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларида мўъмин-мусулмонлар ўртасида ихтилоф келтириб чиқаришга уринадиган кишилар учраб турибди. Аслида Ислом дини мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқаришни қоралайди. 
Имом Шотибий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Исломда пайдо бўлган ва одамлар унда ихтилоф қилган ҳар қандай масала борки, агар ўша ихтилоф одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа келтириб чиқармаган бўлса, биламизки, у Исломдаги масала экан. Агар пайдо бўлган ҳар қандай масала одамлар орасида буғзу адоват, тафриқа ва бўлинишни келтириб чиқарса, биламизки у диндан эмасдир. (Ал-Эътисом).
Ҳар хил бўлар бўлмасга мусулмонлар ўртасида ихтилоф чиқариш мусулмонларни заифлаштиради,уларни тарафкашликка ўтишга йўналтиради. Бу эса мўъмин-мусулмонлар зарарли ишдир. 
Ислом динига, мўъмин-мусулмонларга фойдамиз тегмаса, ҳеч бўлмаса уларга зарар беришдан тийилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМининг Қашқадарё вилоятдаги вакилик ходими,   
Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби