1445 йил 27 Шаввол | 2024 йил 05 май, Якшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:06
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:34
Asr
17:30
Maghrib
19:33
Isha
21:01


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Меъёр бўлса, мўътадиллик бўлади

20-12-2022, 14:05 63 Ўқиш режими + -
Халқимиз  “Шакарни ози соз” деган мақолни ўз суҳбатларида ишлатади. Бу мақол ҳар бир нарсада меъйор бўлишини англатади. Меъёр бўлса, мўътадиллик бўлади.   
Мўътадиллик ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди: “Шунингдек сизларни бошқа инсонлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта бир миллат қилдик” (Бақара сураси 143-оят).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса “Ишларнинг энг яхшиси ўртачасидир” деган муборак ҳадисни айтганлар. Бирорта диний амални бажаришда ҳаддан ошиш, оқибатида ўзига ва бошқаларга зарар етказиш Ислом динининг моҳиятига ёт ҳисобланади. Ибодатга мўътадилликлдан ошган саҳобаларни Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир ишда – ҳоҳ у дунёвий бўлсин, ҳоҳ охират амали бўлсин, ўртача бўлишига чақирганлар. Бошқа бир ҳадиси шарифда мўътадиллик ҳақида бундай дейилади: “Ким охиратни деб дунёсини унутса ёки дунёни деб охиратини унутса, яхшиларингиздан эмас”. Ҳадисдан маълум бўладики, дунё ва охират ишларида, дунёвий ишларда ва ибодат масалаларида мувозанатни сақлаш мусулмон инсон учун зарурий талабдир. 
Юқоридаги оят ва ҳадисдан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон киши ўрта хол бўлиши, ўзига ва бошқаларга динни оғир қилиб эмас аксинча енгил қилиб кўрсатиши ва инсонларни диндан қочиши эмас, аксинча динни севиб ундаги бажарилиши лозим бўлган амалларни муҳаббат билан қилиши лозимлигини тушунтириш керак. Яратган эгам барчамизни ислом динига муҳаббатли қилсин ва тўғри йўлидан адаштирмасин.
У. Авлиёқулов,
Қарши тумани “Тош” масжид имом хатиби