Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида:
"Жамиятимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, маданият соҳасини ривожлантириш, илмий-ижодий ташкилотлар, муҳтарам зиёлиларимиз фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳам биз учун устувор йўналишлардан бири бўлади.
Биз қадимий ва бой тарихимизни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболаримиз фаолиятини янада чуқур ўрганишимиз лозим. Уларнинг улуғ мақсадлар йўлидаги мардона кураши ва фидойилиги Янги Ўзбекистонни қуришда барчамиз, аввало, ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши зарур", деган фикрлари ҳар бир кишини мушоҳада қилишга ундайди.
Оила-жамият таянчи.Оилада фарзанд тарбиясига таъмал тоши қўйилади. Ҳар бир ота-она ўз фарзандини тарбиялашда нималарга эътибор қаратиш лозимлигани англаб олиши лозим. Бунинг учун оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги яна ҳам мустаҳкамланиши, динимизнинг моҳиятини ҳар бир ўсиб келаётган ёшга англатиш шарт.
Илм олиш, касб-ҳунар эгаллаш одамни ҳаёт машаққатларини мардоновар енгишга хизмат қилади. Илмли киши сабр-қаноатли бўлади. Шунинг учун ҳам Қурьони каримда "Ўқи!" деб даъват қилинган бўлса, Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам бу борада ўзларининг муборак ҳадисларида марҳамат қиладиларки:"Илм ўрганишга интилиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёлга фарздур"(Ибн Можа ривояти), деганлар
Илмли киши улуғланади, эъзоз топади.Ёшлар илмли бўлса юрт тинчлиги, она-Ватан тараққиёти, турмуш фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади.Саодатга эришади.
Исмоил ШОДМОНОВ,
Касби туманидаги Хўжахайрон ота жоме масжидининг имом хатиби
Манба Садоқат газетаси